Ҳаваскор астроном учун 2009 йил январ ойи тақвими |
|
«Кузатувчи тақвими» барча ҳаваскор астрономларни 2009 йил Халқаро астрономия йили билан табриклайди, мусаффо осмон,
муваффиқиятли кузатув, Коинот хақида янги кашфиётлар ва янги билимлар ёр бўлишини тилайди!
|
| |
Январ ойининг астрономик воқеалари (ҳодисалари) қуйдагилар ҳисобланади: |
- 04 январ – Ер перигейда (0,9833 а.б. = 147,095 млн. км)
- 04 январ – Меркурий (Уторуд)нинг кечқурунги элонгацияси
- 07 январ – Ойнинг Ҳулкар (Плеяда) юлдуз тўдаси билан бирлашиши
- 18 январ – Меркурий ва Венера (Зуҳро)нинг элонгацияси
- 20 январ - Меркурийнинг Қуёш билан қуйи қўшилиши
- 22 январ - Венеранинг ўран билан қўшилиши
- 26 январ - Куёшнинг ҳалқасимон тутилиши
- 27 январ Меркурий ва Марс (Миррих)нинг бирлашуви
|
|
20 январгача - Қуёш Ўқчи (Қавс) юлдуз туркуми бўйича ҳаракатланиб, кейин эса Тоғ Эчкиси (Жаъдий) юлдуз туркумига ўтади.
Кундузги ёритгичнинг оғиши бурчаги аста-секин ошади, кун узунлиги эса узая бошлайди, ой охирига бориб Тошкент кенгламасида
кун узунлиги 10 соатга етади. Қуёшнинг ой давомида туш пайтидаги баландлиги бу кенгламада 26° дан 30° (градусгача) ортади.
Январ Қуёшни кузатиш учун ноқулай ой бўлсада лекин, шунга қарамай кундузги ёриткич сиртида янги тузилмаларни ҳар қандай
телескоп ёки дурбин билан кузатиш мумкин. Фақат Қуёш фильтирини кўллашни ёддан чикарманг!
|
| |
Муҳаррам ойида Ойни кўриниши |
Янги муҳаррам ойи 29 декабрда бошланган эди. Тунги ёритгич (Ой) январ осмондаги ўз йўлини 0,16 фазада Тоғ Эчкиси юлдуз
туркумида (Сувчи (Далв) юлдуз туркуми чегараси яқинида) Венерадан 2,5 градус шимолда бошлайди. 2009 йилнинг биринчи кечасида,
гуёки Халқаро астрономия йилини олқишлагандек, Ой сайёралар иштирокида ажойиб осмон томошасини такдим этади. Тунги ёритгичнинг
кейинги йўли 7 январгача бирор бир алоҳида аҳамиятга молик ҳодисларасиз ўтади (биринчи чорак фазаси 4 январда содир бўлади).
Проваслав Рожествоси кечаси Ой 0,83 фазада Ҳулкар тарқоқ юлдуз тўдасини (М45 – Мессье каталоги бўйича 45 объект) тўсади.
Тошкентда Ойнинг М45 га тегишли бешта юлдузини тўсишини кузатиш мумкин (уларнинг хусусий номлари Электр, Целен, Майе, Тайгет ва Астреоп).
Тўданинг бош юлдузи-Альцион – шимолий томондан 7 ёй секунди узоқликда қолади. Бузоқ юлдуз туркумини қолдириб, Ой 11 январда Эгизаклар
юлдуз туркумида тўлиқ фазасига ўтади. Сўнгра, Қисқичбақа юлдуз туркумини кесиб ўтишга бир ярим соатча сарфлаб, тунги ёритгич 13
январнинг ярим кечасига яқин Арслон юлдуз туркумига киради. Бу юлдуз туркумида Ернинг табиий йўлдоши 3 суткача бўлади, 15 январда
Сатрун (Зуҳал)га яқинлашади, бу вақтда унинг ҳалқаси телескопда ҳам деярли кўринмайди. Ой Сунбула (Паризод) юлдуз туркумига ўтгач
Спика юлдузи яқинида 18 январда охирги чорак фазасига ўтади. Камайувчи ўроқ 19 ва 20 январда Мезон (Тарози) юлдуз туркуми бўйлаб
сайрини якунлайди, 21 январда эса 0,22 фазада Антарес билан яқинлашади. Бутун 22 январь суткасида Ой Илон Элтувчи юлдуз туркумида
бўлади, кейин эса бор йўғи 0,01 фазада 25 январь эрталаб Марс ва Меркурий жанубидан ўтиб Қавс юлдуз туркуми бўйлаб уч кунлик
саёҳатини бошлайди. Бир суткадан кейин камайувчи Ой ўз фазасини 0,0 гача қисқартиради ва янгиой фазасига ўтади, бунда у Юпитер
жанубидан 2 градус ва Қуёш жанубидан 2,5 градус узоқда бўлади. Бу яқинлашиш Жаъдий юлдуз туркумида содир бўлади. 29 январ оқшомида
ёш Ойни 0,01 фазада кечки шафақ нурларида кузатиш мумкин бўлади. Ундан 2,5 градус шарқда Нептун жойлашади. 28 ва 29 январ кунлари
фазасини 0,1 гача оширган ўсувчи ўроқ Далв юлдуз туркумидан ўтади, 30 январ кечқуринги шафақда 0,17 фазада Венерага яқинлашади,
у 3 градус шимолда жойлашади. Ой январ осмонида фазасини 0,28 гача ошириб Ҳут юлдуз туркуми ўртасида ўз йўлини якунлайди.
|
| |
Январ ойида сайёраларни кўриниши |
Янги йил кечаси оддий (телескопсиз) кўзга 4 та осмон жисми: Ой, Венера, Меркурий ва Юпитер (Муштарий)
кўринади, 50 градусли секторда эса Уран ва Нептун қўшилган 6 та ёритгич йиғилади, уларни дурбин ёки телескоп билан
осон топиш мумкин. Кечки осмонда сайёралар сафланиши содир бўлади, унда факатгина Марс ва Сатурнлар иштирок этмайди,
бу вақтда улар ғарбий элонгацияда бўлади ва эрталабки осмонда кўринади. (Сатурн тахминан ярим кечада чиқади).
Осмон сферасида бошқа ёритгичларга қараганда Меркурий ва Юпитер бир-бирларига энг яқин туради,
улар орасидаги бурчак масофа бир ярим градусни ташкил этади. Венера ва Ой (Тошкент вақти билан соат 1900 да)
9 градусдан ошмаган масофада ажралган, Венера-Юпитер орасидаги масофа эса сал кам 29 градусни ташкил этади.
Бу кечаси Юпитер Қавс юлдуз туркумида, Меркурий ва Нептун Тоғ Эчкиси, Ой, Венера ва Уран Далв юлдуз туркумида
жойлашади. Ёнма-ён турган Юпитер ва Меркурийни, уларнинг ёруғлиги бўйича ажратиш мумкин, чунки гигант сайёранинг
кўринма юлдузий катталиги – 1,9m, Қуёшга энг яқин сайёраники эса – 0,7m ни ташкил этади. Осмон жисмлари ичида энг
ёруғи албатта Ой ҳисобланади, равшанлиги (–4,3m) бўйича иккинчи ўринни (сайёралар ичида биринчи) Венера эгаллайди.
Ураннинг юлдузий катталиги 6m атрофида, Нептунники эса тахминан 8m ни ташкил этади. Кейинги оқшом (2 январ)да Ой (0,3 фазада)
Уран шимолдан 3,5 градус узоқдан ўтади ва (Балиқ юлдуз туркумига ўтиб) сайёралар сафини тарк этади.
Январь ойида сайёралардан фақат эрталабки осмонда Қуёшга яқин жойлашган Марсни кузатиб бўлмайди.
Ой охирига борибгина, қачонки Марс элонгацияси 15 градусчани ташкил қилганда, эрталаб тонгда сайёрани дурбин
ёрдамида топиш мумкин. Меркурийни Ойнинг биринчи ярмида кечқурин кўрса бўлади. 20 январда сайёра Қуёш билан
қўшилади, сўнгра эса эрталабки осмонга ўтади, 25 январдан бошлаб Меркурий тонгги фонда кузатилиши мумкин.
Сайёра бир ой мабойнида Тоғ Эчкиси (21 январгача) ва Қавс юлдуз туркумларида бўлади. Венера ой ўртасида
ётишадиган шарқий (кучқуринги) элонгацияга яқинлашади. Унинг кўринш давомийлиги масимал (4 соат) бўлади,
сайёра Қуёш богандан кейин горизонтнинг жанубий-ғарбида баландда пайдо бўлади. Венера 23 январгача
Далв юлдуз туркумида бўлиб, кейин эса Ҳут (Балиқ) юлдуз туркумига ўтади. Юпитер ойнинг биринчи ўн кунлигида кечки
шафақда кўринади, кейин ботган Қуёшнинг нурларига бекиниб олади. Гигант сайёранинг элонгацияси Меркурийникига
қараганда кичик бўлсада, уни ёруғлиги катта бўлганлиги учун кузатиш мумкин. Юпитер Қавс туркумида жойлашган, лекин
январнинг биринчи икки кунида, кейин эса Жаъдий юлдуз туркумига ўтади. Январда сайёралардан Сатурннинг кўриниши
(тунги ва эрталабки) яхши бўлади, кўриниш давомийлиги ой охирида 11 соатга етади. Сайёра ҳалқасини таранг тортилган,
деб айтиш мумкин, яъни ҳалқа Сатурн экватори текислиги бўйлаб ингичка кўринишда кўринади. Сайёра Сунбула юлдуз туркуми
чегарасидан унча узоқ бўлмаган Асад юлдуз юлдуз туркуми бўйлаб ҳаракатланади. Уран (Далв юлдуз туркумида) ва Нептун
(Жаъдий юлдуз туркумида) кечқуринлари кўринади, уларни юлдуз хариталари ёрдамида дурбин ёки телескопда қидириб топиш мумкин.
|
| |
Январ ойи осмонида комета ва кичик сайёра (астероид)лар |
Январ осмонида ҳисобланган ёруғлиги 11m дан юқори 4 та комета кузатилади. Ҳутда P/Boethin (85P) кометаси
ва Мезонда Lulin (C/2007 N3) кометасининг ёруғлиги 8m бўлади, Жаъдийда P/Christensen (P/2003 K2 Саврда P/Kushida (144P)
кометаларининг ёруғлиги мос равишда 9m ва 11m га етади.
Астероидлардан 6 тасининг ёруғлиги 10m дан ошади. Улардан энг ёруғи Церера бўлиб, унинг ой охирида
юлдуз катталиги 7,3m га етади. Бутун ой давомида Ҳамдўстлик мамлакатларида
(http://www.asteroidoccultation.com га асосан)
10m гача бўлган астероидлар билан юлдузларнинг тўсилиши кузатилиши мумкин. Энг ёруғ (~9m) юлдуз 14 ва 16 январь кунлари
тўсилади. Узоқ даврли ўзгарувчан юлдузлар ҳақида маълумлотлар (улар вақти-вақти билан аниқлаштирил тўради)ни, масимуми
январда бўладиган (ва бошқа даврлари ҳақида) http://www.aavso.org/publications/bulletin сайтидан билишингиз мумкин.
Осмон объектлари ва ҳодисалари тўғрисидаги тезкор маълумотларни кузатувчилар AstroAlert
(http://www.astroalert.ka-dr.ru)
сайтидан олишлари мумкин.
|
| |
Очиқ осмон ва кузатишларда муваффақиятлар тилаймиз!!! |
|
(Интернет маълумотлари асосида И. Саттаров ва Ч. Шердановлар томонидан тайёрланди)
|
|