Ҳаваскор астроном учун 2009 йил феврал ойи тақвими |
|
«Кузатувчи тақвими» барча ҳаваскор астрономларни 2009 йил Халқаро астрономия йили билан
табриклайди, мусаффо осмон, муваффиқиятли кузатув, Коинот хақида янги кашфиётлар ва янги билимлар ёр бўлишини тилайди!
|
| |
Феврал ойининг астрономик ҳодисалари қуйдагилар ҳисобланади: |
- 04 феврал - Ойнинг Ҳулкар (Плеяда) тарқоқ юлдуз туўдасини тўсиши
- 09 феврал - Ойнинг яримсояли тутилиши
- 13 феврал - Меркурийнинг эрталабки элонгацияси
- 17 феврал - Марс ва Юпитернинг қўшилиши
- 23 феврал - Ойнинг Юпитерни тўсиши
- 24 феврал - Меркурий ва Юпитернинг қўшилиши
- 25 феврал - Цереранинг Қуёш билан қарама-қарши туриши
|
Қуёш 16 февралгача Тоғ Эчкиси юлдуз туркумида ҳаракатланади, кейин эса Қовғага ўтади.
Унинг оғиши аста-секин ортиб боради, кундузнинг узунлиги ой охирига бориб Тошкент кенгламасида 11
соат 38 минутга етади. Қуёшнинг туш пайтидаги баландлиги ой давомида 30° дан 37° (градус)гача ортади.
Кундузги ёритгичимиз сиртидаги доғ ва бошқа тузулмаларни амалда ҳар қандай телескоп ёки дурбинда,
ҳаттоки оддий кўзда (агар доғ етарлича катта бўлса) кўриш мумкин. Фақат телескопингизда объективига Қуёш
фильтирини тақиб олишни ёддан чиқарманг.
Ой ўзининг феврал осмонидаги йўлини 0,28 фазода Балиқ туркумидан
(Далвнинг дельта юлдузидан бироз шимолда ва Венерадан 16 градус шарқий тамонда) бошлайди.
У кечки пайтда кўринади.
Бир суткадан кейин тунги ёритгич Ҳамал юлдуз туркумига ўтади ва ўзининг биринчи чорак фазосига киради.
Феврал бошида Ойни кузатиш учун энг қийин вақт ҳисобланади, шунингдек Ой терминатори (кун ва тун чегараси) жадал
силжиб боради ва кўпдан-кўп Ой тузилмаларини кўриш мумкин. Бундан ташқари феврал оқшомларида эклиптиканинг горизонтга
оғмалиги етарлича катта, демак, Ой ҳаттоки кичик фазадасида ҳам осмонда январдагига қараганда узоқ туради. Аста-секин
овал (тухумсимон) кўринишига айланган Ернинг табиий йўлдоши 4 февралнинг ярим кечасига яқин (Москва вақти буйича)
Бузоқ юлдуз туркумига ўтади ва бир неча соатдан кейин Ҳулкар юлдуз тўдасини бекитади. Ҳамдўстлик мамлактларининг
Европа ҳудудларида эрталаб Ойни фақат 1 градусга силжиганини кузатиш мумкин, сўнгра эса у (ф=0.62) ва М45
(Ҳулкар юлдуз тўдаси Мессье каталоги бўйича 45 объект) горизонт ортига ботиб кетади. Шунга қарамасдан 63°
параллеллардан юқори шимолий туманларда Ой ботмайди, шунинг учун юқорида айтилган ҳудудларда тўсилишни
кузатиш имкони туғилади. Бу ҳодисадан кейин тунги ёритгич Бузоқ юлдуз туркумини кесиб ўтади, 6 февралда
0.83 фазасида Эгизаклар етади, 8 февралда 0.96 фазасида Қисқичбақа (Рак) юлдуз туркумида бўлади ва бу
туркумда тўлин Ой фазасига (9 феврал кечқурун) ўтиш олдидан бутун диски деярли тўла ёритилган бўлади.
Февралнинг биринчи ўн кўнлиги охири ва иккинчи ўн кунлиги боши юлдузлар осмонини кузатиш учун энг ноқулай
давр, бунда Ой жуда ёруғ бўлиб, бошқа хира объектларни кўришга ҳалақит беради. Ойнинг ўзи ҳам ҳаваскор
астрономлар учун ҳам эътиборли объект ҳисобланади. Ундаги деталлар бу даврда чаплашгандек ва кам контрастли
бўлади. Ёруғ диск кўзни қамаштиради, телескоп оптик системасидаги куринган Ой турлари бирор-бир фойдали кузатиш
ўтказиш имконини бермайди. Ҳатто Ой тутилиши (ярим сояли) ҳам самарали бўлмайди, бунда бор йўғи Ой дискиининг
шимолий чети қорайишигача кузатилади. Шундай бўлсада, тутилишни фотосуратга олиш фойдадан ҳоли бўлмайди ,
чунки компьютерда қайта олинган бу суратлар исталган эффектни бериши мумкин, Ой 10 февралда Лев юлдуз туркумига
кирса, 11 феврал ярим кечага яқин бир неча соатга Секстант юлдуз туркумигда бўлади . 12 феврал ярим кечасида
тунги ёритгич ўз фазасини 0.93 гача камайтиради ва Сатурннинг 7.5 градус жанубида Сунбула юлдуз туркуми чегарасига
яқинлашади. Ой бу юлдуз туркумини кесиб ўтиши учун уч суткадан кўпроқ вақтсарфлайди. Тарози юлдуз туркумига туришда
Ой фазаси 0.65 гача камайади. 17 феврал ярим кечаси Ой Чаён юлдуз туркумичегарасига етиб боради ва охирги чорак
фазасига киради. Ойнинг ярим диски эрталабга яқин кўринади , лекин кўриниши биз истаганден бўлмайди .
Эклиптиканинг горизонтга эрталабки оғиши жуда кичик ва Ойнинг горизонтдан паст ҳолати кузатиш эффективлигини камайтиради.
Ой Чаён юлдуз туркумида салкам бирярим суткача бўлади, 18 февралда эса ўзининг 0.3 фазасида Илонэлтувчи
юлдуз туркумига ўтади. 20 ва 21 ферал кунлари камайувчи Ой ўроғи стрелецни кесиб ўтиши, кейин эса 22 феврал ярим
кечаси 0.2 фазасида Казерокга ўтади, бу ерда Қуёш системасининг бир варакайига 4та сайёраси жойлашган.
Меркурий, Марс ва Юпитер 5 градусли секторда йиғилади, бу гуруҳдан ўн градус чапда Нептун жойлашган бўлади.
22 февралдан 23 февралга ўтар кечаси Ой Меркурийни, сўнг Юпитерни тўсади, лекин, афсуски иккала тўсилишни Ҳамдўстлик
мамлакатлари ҳудудида кўринмайди. 23 февралда Марс, 24 февралда эса Нептун яқинидан ўтиб, Ой Жадий (Тоғ эчкиси) юлдуз
туркумини ташлаб кетади, Қовға юлдуз туркумига кириб янгиой фазасини(25 феврал) қаул қилади. Ингичка Ўроқ осмонда
26 феврал куни пайдо бўлади, кейинги куни эса 0.02 фазода Уранга яқинлашади. Ой ўзининг феврал ойидаги йўлини Венера
яқинида Балиқ юлдуз туркумида, фазасини 0.14 гача катталаштириб, якунлайди. Ой охирида энг ажойиб ҳодиса содир бўлади,
бунда Ой ва Венера бир-бирига энг яқин жойлашган бўлади, феврал ойида Сайёралардан Сатурн (Арслон юлдуз туркумида)
энг яхши кузатиш шароитида бўлади ва Венера бутун ой давомида Балиқ юлдуз туркумида жойлашади. Ҳалқали сайёра яна ҳалқасини
яхши кўрсатиш ҳолатига ўтади, кўринишининг максимал давомийлигига (ярим сутка атрофида) эришади. Венера ката (40°) шарқий
(кечки) элонгациясида бўлади ва кечки осмон фонида уч соатдан ортиқ вақт ичида кўриниб туради. Унинг ёруғлиги максимал,
шунинг учун уни ҳатто кундузи ҳам кузатиш мумкин. Бундай кўзатишлар учун энг яхши вақт тушдан кейин, Венера Жанубий горизонт
устида бўлгандаги вақтдир. Меркурий эрталаб кўринади, Ўқчи юлдуз тукуми бўйлаб силжиб боради, 14 февралда эса Тоғ Эчкиси
юлдуз туркумига ўтади. Шунингдек, Марс ҳам Ўқчи юлдуз туркумидан Тоғ Эчкисига, лекин анча олдин - 4 февралда, ўтади.
Юпитер бутун ой давомида Тоғ Эчкиси юлдуз туркумида жойлашади, эрталаблари кўринади. У Меркурий ва Марс яқинига бориб,
сайёраларнинг кичик сафланишида иштирок этади, бу ерда Юпитер учала сайёра ичида энг ёруғи ҳисобланади, эрта тонгда
бошқа сайёраларни топиш учун ажойиб мўлжал бўлиб хизмат қилади. Уран (Қовға юлдуз туркумида) ва Нептун (Тоғ Эчкиси туркумида)
кечки пайт кўриниши унча ўзоқ бўлмайди, уларни дурбин ва телескоп ёрдамида, юлдуз хариталари ва 2009 йилги кузатувчи тақвими
билан қидириб топиш мумкин. Февралда Нептуннинг кечқуринги кўриниши тугайди.
Феврал осмонида ёруғлиги 11m дан юқори 3 та комита кузатилади. Улардан энг ёруғи (кузтилаётган ёруғлиги 6m)
ва излаш учун қулайи Lulin (C/2007 N3) ҳисобланади, P/Christensen (P/2003 K2) ва P/Kushida (144P) ларнинг ёруғлиги 11m .
Февралда астероидлардан 5 тасининг ёруғлиги 10m дан ошади. Улардан энг ёруғи Церера бўлиб, ой охирида Қуёш билан қарама-қарши
туришда бўлади ва юлдуз катталиги 6.9m га етади. Бир ой ичида Ҳамдустлик Мамлакатлари ва Россия
ҳудудларида (http://www.asteroidoccultation.com га асосан)
10m катталикдаги астероидлар билан 3 та юлдузларни
тўсиши кузатилади. Ўзгарувчан юлдузлар ҳақида маълумотларни
http://aavso.org/publications/bulletin сайтидан,
бошқа осмон объектлари ва ҳодисалари тўғрисидаги тезкор маълумотларни кузатувчилар AstroAlert
(http://www.astroalert.ka-dr.ru)
сайтидан олишлари мумкин.
|
| |
Очиқ осмон ва кузатишларда муваффақиятлар тилаймиз!!! |
|
(Интернет маълумотлари асосида И. Саттаров ва Ч. Шердановлар томонидан тайёрланди)
|
|