Ҳаваскор астроном учун 2009 йил март ойи тақвими

    «Кузатувчи тақвими» барча ҳаваскор астрономларни 2009 йил Халқаро астрономия йили ва Наврўз айёми (баҳорги тенгкунлик- 21 март) билан табриклайди, мусаффо осмон, муваффиқиятли кузатув, Коинот хақида янги кашфиётлар ва янги билимлар ёр бўлишини тилайди!
 

Март ойининг астрономик ҳодисалари қуйдагилар ҳисобланади:

  • 02 март - Меркурий ва Марснинг бирлашиши
  • 03 март - Ойнинг Ҳулкар юлдуз тўдасини тўсиши
  • 05 март - Меркурий и Нептунни қўшилиши
  • 08 март - Марс ва Нептун қўшилиши
  • 08 март - Сатурннинг Қуёш билан қарама-қарши туриши
  • 20 март - баҳорги тенгкунлик (бу ҳодиса Тошкент вақти билан соат 16:43 да рўй беради
  • 22 март - Меркурий ва Ураннинг бирлашиши
  • 28 март - Венеранинг Қуёш билан қуйи қўшилиши
  • 29 март - Меркурий ва Венеранинг бирлашиши
  • 30 март - Ҳулкар юлдуз тўдасининг Ой билан тўсилиши
  • 31 март - Меркурийнинг Қуёш билан юқори қўшилиши
    Қуёш 12 мартгача Далв (Водолей-Сувчи) юлдуз туркумида ҳаракатланиб, сўнгра (27 мартда Кит юлдуз туркуми чегарасини кесиб ўтиб) Ҳут (Рыб-Балиқ) юлдуз туркумига ўтади. Қуёшнинг оғиши аста-секин ошиб, кундуз давомийлиги эса узая боради ва ой охирига бориб куннинг узунлиги Тошкент кенгламасида 12 соат 40 минутга етади. Жанубий параллелда кундузи қисқа, шимолий параллелларда эса узун бўлади, демак, шимолий районларда куннинг давомийлиги баҳорги тенгкунликдан кейин ўрта, айниқса жанубий кенгликларга қараганда жадал суръатлар билан Оша боради. Қуёшдаги доғлар ва бошқа тузилмаларни ҳар қандй турдаги телескоп ёки дурбинда ва ҳаттоки оддий кўзда (агар доғлар етарлича катта бўлса) кузатиш мумкин. Бунда оддий кўз билан кузатишларда телескоп объективига фильтр тақиб олишни ёддан чиқарманг!
    Март ойи самовий қўшнимизни кузатиш учун энг ажойиб давр. Биринчи чорак фазаси яқинидаги терминатор тез силжиб, ягидан янги Ой тузилмаларини намоён этади. Март оқшомлари эклиптиканинг горизонтга оғмалиги бутун йил давоми бўйича олганда энг катта бурчакка эга, шунинг учун Ой горизонт устида энг юқори жойлашади. Ой март осмонидаги ўз йўлини 0,15 фазада Балиқ юлдуз туркумида (Венерадан 10 градус шарқий томондан) бошлайди. Иккала ёритгични ҳам кечки осмон фонида кузатиш мумкин. Ойнинг биринчи кунида ўсувчи ўроқ Ҳамал юлдуз туркумига ўтиб, фазасини 0,33 гача ошириб уерда тахминан икки сутка бўлади. 3 мартдан 5 мартгача Ой Савр юлдуз туркуми бўйича силжиб, эрталаб Ҳулкар юлдуз тўдасини (0,4 фазада) бекитади. 4 мартда Ой биринчи чорак фазасига киради, 6 ва 7 мартда эса у Эгизак юлдуз туркумига ўтади. 9 мартнинг ярим кечаси Ой ўз фазасини 0,94 гача ошириб, Арслон юлдуз туркуми чегарасига етиб боради. Роппа-роса бир суткадан кейин тунги ёритгич Секстант юлдуз туркумига ўтиб, тўлиной фазасига киради. Секстант зодиак юлдуз туркумлари сирасига кирмаса ҳам Ой унда сал кам бир сутка туради. 15 мартда тунги ёритгичнинг камайувчи овали Тарози юлдуз туркумида бўлса, 16 мартнинг кечқуринида эса Чаён юлдуз туркумига ўтади, 17 март эрталабга яқин 0,65 фазасида Антаресга яқинлашади. Илон Элтувчи юлдуз туркумининг жанубий қисмига ўтган Ой охирги чорак фазасини Ўқчи юлдуз туркуми чегарасида қарши олади. Ойнинг охирги чорак даврини кузатиш энг ноқулай ҳисобланади, чунки у горзонтга яқин ва 63 градусли кенгликларда умуман чиқмайди. Лекин кейинги куни Ой эклиптика бўйлаб шимолга кўтарилади ва унинг кўриниши бир мунча яхшиланади. Ўқчи юлдуз туркумида камайувчи ўроқ 21 мартгача бўлади. Сўнг Жадди юлдуз туркумига ўтади ва 23 март куни эрталаб 0,13 фазасида Юпитер ва Нептун орасидаги ҳолатини эгаллайди. Кейинги кун эрталаб ингичка ўроқ (Ф=0,07) Сувчи юлдуз туркумида Марсга яқинлашади. 26 мартда Ой (Ф=0,0) Балиқ юлдуз туркумига ўтади ва янгиой фазасигача бир неча соат Меркурий ва Нептун орасида бўлади. Кеч тушгач ўсувчи Ой Қўй юлдуз туркумига томон ҳаракат қилади (29 ва 30 март кунлари). Мартнинг якунловчи кунида ёш Ой Бузоқ юлдуз туркумида 0,18 фазасида Ҳулкар юлдуз тўдасини яна бир бор тўсади. Тўсиш полосаси Хамдўстик мамлакатлари ва Россия ҳудудларини қамраб олади. Ой ўзининг март осмонидаги йўлини 0,29 фазада, Бузоқ юлдуз туркуми чегарасиниташлаб кетмай, якунлайди.
    Катта сайёралардан Венера, Юпитер ва Сатурнлар яхши кўриниш шароитида бўлишади. Венера, Балиқ юлдуз туркумида ҳалқасимон ҳаракатланиб, ой бошида кечқуринлари, мартнинг иккинчи ўн кунлиги охирида эса ҳам кечқурин ҳам эрталаб кўринади. Секин-аста кечки осмондан эрталабки осмонга ўтади, Шунга қарамай Венеранинг кўриниш шароити ёмонлашади, чунки унинг оғиши камайади. Юпитер ойнинг иккинчи ўн кунлигида (ўрта кенгликларда) эрталабки осмонда пайдо бўлади. У Жадди юлдуз туркумида Қуёш билан бир хил йўналишда ҳаракатланади. Сатурннинг 2009 йилдаги рўпаратуриши Сунбула юлдуз туркумидан унча узоқда бўлмаган Арслон юлдуз туркумида рўй беради. Ҳалқали сайёранинг рўпара туриш вақти 8 март куни Тошкент вақти билан ярим кечага яқин бўлади, унинг ёруғлиги +0,6m га етади, кўринма диаметри эса 20 ёй секундини ташкил этади. Сайёра ҳалкаси жуда юқа бўлсада, уни ҳаваскор телескопида осон фарқлаш мумкин. Уни 12 соат давомида кузатиш мумкин. Март ойи сайёралар ва уларнинг сайёраларини кузатишга қулай давр. Уран 28 мартгача Сувчи юлдуз туркумида ҳаракатланиб, кейин Балиқ юлдуз туркумига ўтади. Уни ой бошида кечқуринлари кузатиш мумкин. Нептун (Тоғ Эчкиси юлдуз туркумида) ой охирида эрталаблари озроқ вақт кўринади. Иккала сайёрани ҳам дурбин ёки телескоп ёрдамида 2009 йилги Астрономик календар ва юлдуз хариталари билан биргаликда қидириб топиш мумкин.
    Март ойи ҳаваскор астрономларга бир неча ёруғ кометаларни туҳфа этади, улар ичида сўзсиз Лулин C/2007 N3 (Lulin) диққатга сазовордир, у феврал охиридан бошлаб хиралаша бошлайди (кўринма юлдуз катталиги 5m дан 8m гача ўзгаради), ҳаракатини Сунбула, Қисқичбақа ва Эгизак юлдуз туркумлари бўйлаб давом эттиради. Амалда уни кичик телескоп ёрдамида бутун тун давомида кузатса бўлади. 5-6 март кунлари комета бевосита «Ясли» тарқоқ юлдуз тўдси яқинидан ўтади, бу ҳаваскор астрономларга унинг тўдага яқинлашишини акс эттирувчи ажойиб суратлар олиш имконини беради. Хира комета Кушида (144P/Kushida), Бузоқ юлдуз туркумидан чиқиб Орионга ўтади, сўнгра Эгизак юлдуз туркумида ҳаракатини давом эттиради. Уни туннинг биринчи ярмида кўриш қулай (кўринма катталиги 9m га етади). Кристенсен кометаси (C/2006 W3), Пегас юлдуз туркуми бўйлаб секин ҳаракатланади, у горизонтдан унча баландда бўлмайди, кометани кечқурин ва эрталаб Қуёш чиқишдан олдин 9m катталикда кузатиш мумкин. Кардинал кометаси (C/2008 T2) мартда 10-11m гача ёруғлашади; у Жираф ва Бузоқ юлдуз туркумлари бўйлаб ҳаракатланади, уни телескоп ёрдамида бутун тун давомида кузатса бўлади. Ниҳоят, C/2006 OF2 (Broughton) кометаси, уни кечқуринлари Аравакаш юлдуз туркумида топиш мумкин, секин хиралашсда ёруғлиги 11m га тенг.
    Астероидлардан мартда ёруғлиги 10m дан ошадигани 6 та. Улардан энг ёруғи Церера, март бошида Қуёш билан қарама-қарши туриб ўз ёруғлигини 6,9m га етказади. Март ойи давомида Ҳамдўслик давлатлари ва Россиянинг Европа ҳудудларида ( http://www.asteroidoccultation.com га мувофиқ) 10m гача булаган астероидлар билан тўртта юлдузлар тусилишини кузатиш мумкин. Ўзгарувчан юлдузлар ҳақида http://aavso.org/publications/bulletin сайтидан билиб олишингиз мумкин. Бошқа осмон жисмлари ва ҳодисалари ҳақидаги тезкор маълумотлар учун AstroAlert ( http://astroalert.ka-dar.ru) сайтига мурожаат қилинг.
 

Очиқ осмон ва кузатишларда муваффақиятлар тилаймиз!!!

(Интернет маълумотлари асосида И. Саттаров ва Ч. Шердановлар томонидан тайёрланди)