|Расм|Дастур |SOC/LOC
Меню ...
Бизнинг манзил
Ўзбекистон, 100 052
Тошкент шаҳри
Астрономия кўчаси, 33-уй
Тел: +998 71 2358102
Факс: +998 71 2344867
E-mail: info@astrin.uz
Республика ОЎЮ астрономия йўналиши Мирзо Улуғбек
таваллудининг 620 йиллигига бағишланади
талабалари ва ёш олимларнинг 2014 йилги семинар-тренинги
Расм ДастурSOC/LOC Самарқанд, 17-19 апрел, 2014й.
2014 йилнинг 17-19 апрель кунлари буюк мутафаккир олим, давлат ва жамоат арбоби Мирзо Улуғбекнинг 620 йиллигига бағишлаб Самарқанд Давлат Университетида семинар-тренинг ўтказилди. Бу тренинг бизнинг институтимиз – ЎзФА Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти ва Самарқанд Давлат Университети хамкорлигида ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, бу турдаги семинар-тренингларнинг ҳар йили Институтимизда ўтказилиши анъанага айланиб қолди. 2014 йилда буюк бобокалонимиз Мирзо Улуғбек таваллудининг 620 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Республика ОЎЮ астрономия йўналиши талабалари семинар-тренингининг бу йилгисини у фаолият юритган Самарқанд шаҳрида ўтказишга қарор қилинди.

Бу йилга анжуманда Ажиниёз номидаги Нукус Давлат Педагогика институти, Муқимий номидаги Қўқон Давлат Педагогика институти, Жиззах Педагогика институти, Қарши Давлат Университети хамда Самарқанд Давлат Университети талаба ва магистрантлари, Самарқанддаги академик лицей ва колледжлар талабалари ва ўқитувчилари қатнашишди.


Анжуман очилишида СамДУ ректори, профессор У.Н.Ташкенбаев ва ЎзФА Астрономия институти директори, профессор Ш.А.Эгамбердиевлар иштирокчиларни қутладилар ва анжуман ишига муваффақият тиладилар. Анжуман давомида СамДУ проректори М.Қ.Қодиров, физика факультети декани Р.М.Эшбўриев хамда “Астрофизика” кафедраси мудири А.Қ.Ажабов ва кафедра профессор-ўқитувчилари ёшларга ўз тилакларини билдиришди.


Семинар-тренинг давомида Ўз ФА Астрономия институтининг етакчи мутахассис олимлари ва ёш тадқиқотчилар талабаларга астрономия, назарий ва амалий астрофизика бўйича маърузалар ўқидилар, махсус амалий машғулотлар ўтказдилар хамда уларни астрономия фани соҳасидаги охирги янгиликлар билан таништирдилар. Қатнашчилар маърузалар ва амалий машғулотлардан ташқари СамДУ қошидаги Астрономия илмий-ўқув марказидаги Грабб Парсонс телескопида бўлиб, у ерда тунги кузатувлар ўтказдилар. Кўзгусининг диаметри 48 см бўлган прфессионал телескоп ёрдамида Юпитер, Марс, Сатурн сайёралари, Ой ва бошқа осмон жисмлари кузатилди ва замонавий ёруғлик детектори – FLI Зарядли Алоқа Қурилмаси ёрдамида бу ёриткичларнинг тасвирлари олинди. Жонли кузатув бўлажак астрономларда жуда катта таассурот қолдирди.


Семинарда СамДУ магистрантлари С.Донияров ва А.Ҳафизовлар ўз магистрлик диссертациялари мавзусида маъруза билан иштирок этдилар. Бундан ташқари СамДУ ва ҚарДУ битирувчилари ўз БМИ ва МДлари ҳақида сўзлаб бердилар. Анжуман савол-жавоб ва музокараларга бой тарзда ўтди. Анжуманда иштирокчилари айниқса ф.-м.ф.н. А.А.Абдужаббаров маърузаларини жуда катта қизиқиш билан тингладилар ва давомли мунозараларга киришдилар.

Анжуман якунида семинар-тренинг иштирокчилари ва ёш олимлар сертификатлар билан тақдирландилар.

Семинар дастури
17 апрель, пайшанба

10:00 - 10:15   Кириш сўзи
У.Н.Ташкенбаев, СамДУ ректори, профессор

10:15 - 10:30   Табрик сўзи
Ш.А.Эгамбердиев, ЎзФА Астрономия институти директори, профессор

10:30 - 10:40   Танаффус

10:40 - 11:40   Ўзбекистонда астрономиянинг ҳозирги ҳолати
проф. Ш.А.Эгамбердиев (ЎзФА АИ)

11:40 - 12:20   Нейтрон юлдузлар ва қора ўралар
ф.-м.ф.н. А.А.Абдужаббаров (ЎзФА АИ)

12:20 - 12:30   Эсдалик учун фотосуратга тушиш

12:30 - 14:00   Тушлик

14:00 - 14:40   Сунъий йўлдошли глобал навигация тизимлари (GNSS)
ф.-м.ф.н. Ю.А.Тиллаев (ЎзФА АИ)

14:40 - 15:20   Юлдузлар эволюцияси
магистрант Н.Қаршиева (СамДУ)

15:20 - 16:00   Нептунорти объектлари
ф.-м.ф.д. С.П.Ильясов (ЎзФА АИ)

16:00 - 16:20   Тушлик

16:20 - 17:00   Қуёш – энг яқин юлдуз
кич.илм.ход. Н.Бердалиева (ЎзФА АИ)

17:00 - 17:40   Ўзбекистонда блазарларни кузатиш
кич.илм.ход. Д.Мирзақулов (ЎзФА АИ)

18 апрель, жума

07:30 - 08:30   Эрталабки нонушта

09:00 - 09:40   Гелиосейсмология ва астросейсмология
кич.илм.ход. Н.Бердалиева (ЎзФА АИ)

09:40 - 10:20   Материянинг янги шакллари: қоронғи модда ва қоронғи энергия
ф.-м.ф.н. А.А.Абдужаббаров (ЎзФА АИ)

10:20 - 10:40   Танаффус

10:40 - 11:20   Астрономик дастурлардан фойдаланиш (амалий машғулот)
ф.-м.ф.н. Ю.А.Тиллаев (ЎзФА АИ)

11:20 - 12:30   Астротасвирни қайта ишлаш бўйича амалий машғулот
кич.илм.ход. Д.Мирзақулов (ЎзФА АИ)

12:30 - 14:00   Тушлик

14:00 - 14:40   Календар муаммолари
ф.-м.ф.д. С.Ильясов (ЎзФА АИ)

14:40 - 15:20   Суффа радиоастрономик обсерваторияси
тадқ. Д.Раупов (ЎзФА АИ)

15:20 - 16:20   СамДУнинг халқаро SuperSID лойиҳасида-ги иштироки
магистрант А.Ҳафизов (СамДУ)

16:20 - 16:40   Танаффус

16:40 - 17:40   Семинар - тренинг иштирокчилари маърузалари (БМИ ва МД бўйича қисқа ахборот)

18:30 - 23:00   СамДУ Астрономия ўқув-илмий маркази телескопида тунги амалий машғулотлар ва кузатувлар

19 апрель , шанба

08:00 - 08:30   Эрталабки нонушта

09:00 - 09:40   Замонавий фотометрия усуллари ва кузатувларни ташкил этиш
ф.-м.ф.н. Ю.А.Тиллаев (ЎзФА АИ)

09:40 - 10:20   Сайёрамизга хавф солувчи астероидлар
ф.-м.ф.н. А.Қ.Ажабов (СамДУ)

11:00 - 11:30   Танаффус

11:30 - 12:30   Анжуман қатнашчиларига сертификатлар топшириш

12:30 - 14:00   Тушлик

14:00 - 18:00   Улуғбек расадхонаси, Гўри-Амир, Регистон, Бибихоним ва Шохизинда мажмуаларига саёхат

SOC/LOC
Scientific organizing committee

Эгамбердиев Ш.А. - ЎзР ФА Астрономия институти директори, раис

Ташкенбаев У.Н. - СамДУ ректори, ҳамраис

Тиллаев Ю. - ЎзР ФА Астрономия институти доценти, аъзо

Ажабов А. - СамДУ кафедра мудири, аъзо

Local organizing committee

Ташкенбаев У.Н. - СамДУ ректори, ҳамраис

Қодиров М.Қ. - СамДУ проректори, ҳамраис

Пардаев И.Р. - СамДУ проректори, аъзо

Тиллаев Ю. - ЎзР ФА Астрономия институти доценти, аъзо

Ажабов А. - СамДУ кафедра мудири, аъзо

Бердалиева Н. - ЎзР ФА Астрономия институти, аъзо

Юлдашев К. - ЎзР ФА Астрономия институти, аъзо

Жўраев Б. - СамДУ АЎИМ илмий ходими, аъзо

Улуғбек номидаги Астрономия институти ,