Меню ...
Наш адрес
Узбекистан,100052, г.Ташкент
Астрономическая 33
Тел: +998 71 235-81-02
Факс: +998 71 234-48-67
E-mail: info@astrin.uz
Сотрудники
Байжуманов Абдумутал Корганбаевич
Младший научный сотрудник АИ АН РУз
Научный отдел: Отдел солнечно-земной физики
Образование: Ташкентский государственный Педагогический институт, 1990
Год рождения: 1964
Абдумутал Корганбаевич Байжуманов меҳнат фаолиятини 1984 йилда Тошкент вилояти Паркент туманидаги А.Навоий номидаги 13-ўрта мактабда слесар – сантехник ловозимидан бошлаган. 1985-1990 йилларда Низомий номидаги Тошкен Давлат Педогогика институтида физика факультетида таҳсил олган. 1988 йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. 2005 йилдан умумий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмокда.

А.К.Байжуманов Институтдаги 25 йилдан зиёд меҳнат фаолияти давомида ўзини билимли, тажрибали ва ташаббускор ҳодим ҳамда ишбилармон ташкилотчи эканлигини кўрсатди. (подробней ...)
А.К.Байжуманов кўп йиллар давомида Институтни илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, Институт экспедицияларини ташкил этиш бўйича катта ҳажмдаги ишларни бажарган. 1988 йил Қумбел тоғида ИРИС халқаро дастури бўйича Қуёшнинг глобал теранишини ўрганувчи телескоп ўрнатилишда фаол қатнашди ва ушбу телескоп ёрдамида узликсиз кузатув ишларини амалга оширда иштрок этди.

А.К.Байжуманов Республикамиздаги астрономия илмий ўқув обсерваторияларини ташкил этиш дастурида бевосита иштирок этиб, жумладан, 2006 йилда Самарқанд Давлавт университети қошидаги астрономия илмий ўқув маркази, 2008 йил Андижон Давлат университети қошидаги астрономия илмий ўқув маркази, 2009 йилда Паркентда Ўзбекистон Миллий университети қошидаги астрономия илмий ўқув маркази ва 2011 йил Низомий номидаги Тошкент Давлат Педогогика университети қошидаги астрономия илмий ўқув марказиларини ишга туширилишида ва уларнинг ўрнатиш жойларининг координаталарини аниқлаш, тадқиқ қилишда кенг кўламдаги ищларни амалга оширди. Қарши ва Нукус давлат университетларида ташкил этиладиган астрономия илмий ўқув марказиларининг лойҳаларини тайёради.

А.К.Байжуманов Қашқадарё вилоятининг Майданак баландтоғ обсерваториясидаги инфраструктураси ва техник холатларини яхшилаш, ҳамда телескопларни модренизация қилиш ва уларни энергия тежамкор замонавий электрон қурилмалар билан жихозлашда фаол иштрок этдиб келмоқда. Бунинг натижасида Институтдаги илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги ошмоқда.
(свернуть ...)
Астрономический институт имени Улугбека,