|Фундаментальные|Прикладные|Результаты|Сотрудничество
Menu ...
Bizning manzil
O’zbekiston, 100052
Toshkent shahri
Astronomiya ko’chasi, 33-uy
Tel: +998 71 2358102
Faks: +998 71 2344867
E-mail: info@astrin.uz
Loyihalar
Основные направления исследований
Научно-исследовательские отделы

Отдел солнечно-земной физики

Отдел звездной астрофизики

Отдел внегалактической астрономии

Отдел галактической астрономии и космологии

Отдел прикладных космических исследований

Майданакская высокогорная обсерватория

Основные направления исследований

Наблюдения малых планет Солнечной системы.

Исследование вариаций транзитных затмений как метод открытия новых экзопланет.

Изучение переменных и молодых нестационарных звезд в областях звездообразовании.

Гелио и астросейсмология, физика солнечной атмосферы.

Наблюдения и теоретические исследования квазаров, блазаров и гравитационных линз.

Релятивистская астрофизика: моделирование нелинейных и нестационарных галактик, теоретические исследования частиц и полей в окрестности черных дыр и нейтронных звезд.

Геодинамические и геодезические исследования методами глобальных навигационных спутниковых систем.

Освоение технологий дистанционного зондирования Земли и ГИС.

Создание научно-учебных обсерваторий для ВУЗов Республики.

Фундаментал лойиҳалар
Қуёш тизимидаги кичик сайёраларни қидириш ва кузатиш, уларни орбитал ва физик хоссаларини тадқиқ этиш (Лойиҳа Ф2-ФА-Ф026).
Лойиҳа paҳбари: Бурхонов Отабек
(boa@astrin.uz)

Сўнги ҳисоб китобларга қараганда Қуёш тизимида миллиондан ортиқ бир неча юз километрдан бир неча ўн метргача ўлчамдаги кичик сайёралар – астероидлар мажуд. Ҳозиргача маълум бўлган кичик сайёраларини аксарияти Марс ва Юпитер оралиғида жойлашган астероидлар белбоғи соҳасида жойлашган. Кичик сайёраларнинг Гарвард каталогида бугунги кунда 585000 атрофидаги объект рўйхатдан ўтказилган. Шу объектлар қаторида 2007 йилда Майданак обсерваториясида очилган «Самарқанд» (№210271) кичик сайёраси ҳам бор. (батафсил ...)
Астероидлар ҳақидаги энг кўп маълумот ердаги телескоплар ёрдамидаги ўлчашлар асосида олинади. Шунинг учун, Қуёш тизимидаги кичик сайёраларини физик табиатини ўрганиш учун узоқ муддатли ва тартибли кузатувлар олиб бориш зарур. ЎзФА Астрономия институтининг Майданак обсерваторияси астроиқлим шароити қўйилаётган масалаларни юқори савияда ҳал қилишга имкон беради.

Ярковский ходисасини ҳақиқий кузатув ходисаси сифатида исбот қилиниши ва кузатув натижаларини таҳлили қилишнинг янги усулларни пайдо бўлиши билан Қуёш тизимидаги кичик сайёраларни ўрганишга янги имкониятлар очилди. Таъкидлаб ўтиш керак, Ярковский ходисаси деганда Қуёш нурлари таъсирида кичик жисмлар харакат траекторияси ўзгариши тушунилади. Таклиф этилаётган лойиҳа доирасида ҳам маълум ҳам янгитдан очилган ва танланган астероидларни орбитал параметрлари ва физик хоссаларини тадқиқ этиш режалаштирилмоқда. Айнан мана шу параметрлар кўплаб фундаментал саволларга жавоб топишга имкон беради, масалан, бошқа юлдузлар атрофидаги сайёра тизимларининг келиб чиқиши ва эволюцияси каби саволлардир. Шу билан лойиҳанинг долзарблиги аён бўлмоқда.

Ушбу лойиҳа Япониянинг Миллий астрономик обсерваторияси, Россия фанлар академиясининг М.Келдыш номидаги амалий математика институти, Харьков давлат университети Астрономия институти ва бошқа чет эл илмий тадқиқот муассасалари билан хамкорликда бажарилиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳа фундаментал тадқиқотлар танловида илк бор қатнашаётган бўлишига қарамасдан режалаштирилган тадқиқотлар юқорида эслаб ўтилган ташкилотлар билан икки томонлама шарномалар асосидаги тадқиқотлар сабабли каттагина илмий асосга эга бўлди. Шунингдек бу шартномалар кузатув базасини тўлдириш, янгилашга ва такомиллаштиришга имкон беради (ЗАҚ қурилмалари, астероидларни кузатуш учун тўла жиҳозланган махсус телескоплар, ва бошқалар назарда тутилмоқда). Бундан ташқари, халқаро ҳамкорлик тадқиқотларни жаҳон миқёсида бажалишига замин яратади.

Қўйилган масалалардан келиб чиқиб лойиҳани қуйидаги асосий босқичларини санаб ўтамиз:
  • Қуёш тизимидаги кичик сайёраларни қидириш ва танланган маълумларини орбиталарини аниқлаштириш мақсадида Майданак обсерваториясининг такомиллаштирилган телескоп ва ускуналарда мониторинг кузатувлар олиб бориш;

  • Олинган кузатув маълумотларини қайта ишлаш;

  • кичик сайёраларни астрометрия ва фотометрия қилиш;

  • кичик жисмларни айланиши, ўлчами ва шакли параметрларини аниқлаш мақсадида олинган натижаларни таҳлил қилиш;

  • равшанлик эгри чизиқларини инверсион таҳлил қилиш орқали астероидлар юзаси оптик хоссаларини тадқиқ этиш;

  • кичик жисмларни айланишига Ярковский ходисаси таъсирини ўрганиш.

Транзит тутилишларнинг вақт бўйича ўзгаришини кузатиш янги экзосайёраларни очиш усули сифатида (Лойиҳа Ф2-ФА-Ф027).
Лойиҳа paҳбари: Гайнуллина Э.Р.
(evelina@astrin.uz)

Ушбу лойиҳа доирасида экзосайёралар, яъни Қуёшдан ташқари бошқа юлдузлар атрофидаги сайёраларни ўрганиш кузда тутилмоқда. Замонавий ердаги ҳамда космосдаги текширувлар экзосайёраларни ўрганишнинг транзит (фотометрик) усули спектроскопик усулга қараганда 30 маротаба самаралироқ эканлигини кўрсатмоқда. Юлдуз+экзосайёра тизимидаги фотометрик транзит тутилиш сабаби экзосайёранинг она юлдуз гардишидан ўтиши туфайли содир бўлади. Лойиҳа транзитнинг вақт бўйича ўзгариши (ТВБЎ)ни кузатув асосида тадқиқ этиш усулига асосланган. Усулнинг афзалликларидан бири унинг ёрдамида замонавий илмий-техник воситалар доирасида на спектроскопик, на фотометрик ўлчашлар орқали тизимдаги очилиб бўлмайдиган бошқа экзосайёраларни (“учинчи жисмлар”) аниқлаш мумкин. Ҳозирги кунгача очилган экзосайёралар тутилиши мавжуд юлдуз тизимлари миқдори 1000 дан ошиш кетди. Нашр этилган дунёдаги статистик маълумотларга кўра, тадқиқ этилган тизимларнинг 70 га яқини орасида 3 тизимда транзитнинг вақт бўйича ўзгариши кузатилган ёки бўлиши мумкинлиги маълум қилинган. Шундай қилиб, транзитнинг вақт бўйича ўзгариши (ТВБЎ) усули янги номаълум экзосаёйраларни аниқлаш учун самарали усулдир. (батафсил ...)
Транзитнинг кузатиладиган амплитудаси одатда юлдуз катталигининг 20-40 миллимагнитудаси ташкил этади (“Иссиқ Юпитер” типидаги сайёралар билан тутилиш ҳолати учун). Транзитнинг давомийлиги одатда бир неча ўн дақиқадан бир неча соатгача бўлиши мумкин. Транзитнинг амплитуда - давомийлик ўзаро нисбати ТВБЎ ни тадқиқ этиш учун ўта яхши астроиқлим шароитлардаги мунтазам ва катта массивли кузатишларнинг ташкил этилишини талаб қилади. Кузатишларнинг аниқлиги ҳамда уларнинг частотаси бир-бири билан мос тушиши керак. Майданак обсерваториясининг ўта ноёб астроиқлими туфайли унча катта бўлмаган 0.5-0.6 метрли телескоп ҳамда замонавий ПЗС-приёмник воситаларида R-фильтрда 10-15 юлдуз катталигига эга объектларни юқори фотометрик аниқлик ва частотада кузатиш имконини беради.

Таклиф этилаётган лойиҳа транзит тутилишиларда ТВБЎ ни аниқлашга йўналтирилган бўлиб, Майданак обсерваториясидаги иккита 60 смли телескоп ёрдамида ПЗС-ўлчашлар асосида авалдан маълум бўлган 70-100 та транзит тизимлар учун узоқ вақтга мўлжалланган фотометрик патрул сифатида бажарилади. 2012-2016 йилларда 5 йиллик кузатувлар натижасида 70-100 перспектив тизимлар учун 100 мингдан зиёд индивидуал ўлчашлар олиш ва референтлар каталоги ҳамда фотометрик транзитлар атласини тузиш режалаштирилмоқда. Бу эса ТВБЎ бўйича статистик қийматига эга маълумотлар олиш имконини беради. Кузатилган ТВБЎ ни ҳисобга олган ҳолда транзит тутилиши моделини яратиш юлдуз+сайёра тизимида қўшимча (учинчи) жисмлар бор/йўқ эканлигига етарли даражада ишонч билан айтиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида бошқа юлдузлар атрофида сайёрали тизимлар шаклланиши ҳақида янги фундаментал маълумотлар олиниши режалаштирмоқда. Шу билан бирга илгари номаълум бўлган экзосайёралар ва/ёки экзосайёралар атрофида айланаётган янги йўлдошларни аниқлаш имконияти яратилади.

Астро- ва гелиосейсмология усуллари орқали юлдузлар атмосфераларидаги динамик жараёнлар ва магнит майдонлар тадқиқоти (Лойиҳа Ф2-ФА-Ф028).
Лойиҳа paҳбари: Серебрянский А.В.
(alex@astrin.uz)

Ушбу лойиҳа доирасида ҳам якка юлдузлар ҳам қўшалоқ ва каррали системаларга кирувчи юлдузларнинг атмосфераларида кечаётган динамик жараёнлар тадқиқ қилиниши кўзда тутилган. Асосий тадқиқот объектлари сифатида Герцшпрунг-Рессел диаграмманинг турли соҳаларида жойлашган юлдузлар хизмат қилишади (турли масса ва спектрал синфларга тегишли юлдузлар): магнитлашган Ар-юлдузлар, δSct типидаги ўзгарувчанлар, Қуёш ва қуёшсимон юлдузлар, зангори ва қизил гигантлар, жигарранг миттилар ва кичик массали юлдузлар. Ушбу объектларни тадқиқот қилишда мос равишда бир нечта усуллар қўлланилади: фотометрик, гелио- ва астросейсмологик, спектрал. Лойиҳанинг асосий мақсадлари бу: юлдуз тебранишлари модаларини топиш ва аниқлаштириш ҳамда юлдузлардаги фаоллик циклларини топиш; юлдузлар атмосфералари ва магнит майдонлари динамикасидаги ўзаро боғланишларни ўрганиш; танланган юлдуз тўдалари учун бошланғич масса функцияларини аниқлаштириш. (батафсил ...)
Иш режамизига кўра тадқиқотларнинг асосий усуллари сифатида астро- ва гелиосейсмология усуллари хизмат қилади ва улар юлдузлар атмосфераси параметрлари чуқурлик билан ўзгаришини баҳолашга, юлдузлар қобиқлари стратификациясини ўрганишга, юлдузларнинг эволюцион ўрнини аниқлашга имкон беради. Ушбу масалаларни баъзи холларда бошқа усуллар билан ечиб бўлмайди ёки улар гелиосейсмолгия усулларига нисбатан ёмонроқ аникликни беришади. Астросейсмологик тадқиқот натижалари юлдуз моделлари кўплигини анча қисқартиришга имкон беради. Ушбу лойиҳада олинган натижалар юлдуз қобиқларида кечаётган динамик жараёнларнинг (айланиш, конвекция) йирикмасштабли магнит майдонлар билан ўзаро боғланишни, эрта эволюцион статусга эга бўлган юлдузларда динамо механизмларини ва уларнинг Герцшпрунг-Рессел диаграммасидаги ўрнининг тушунишда ва қиёсий таҳлилини олиб бориш учун ўта муҳимдир.
Гравитацион линзалар, компакт астрофизик объектлар ва ностационар дисксимон системалар физикаси (Лойиҳа Ф2-ФА-Ф029).
Лойиҳа paҳбари: Ахунов Т.А.(Миртаджиева К.Т.)


Ушбу лойиҳа қатор астрофизик ва космологик объектлар – гравитацион линзалар, компакт астрофизик объектлар ва эволюцияланувчи дисксимон системалар билан боғлиқ бўлган ҳодиса ва жараёнларни ўрганишга йўналтирилган. Ушбу объектларда ҳам умум релятивистик қонунлар, ҳам ньютон яқинлашиши ишлайди. Бундан ташқари, тадқиқ этилаётган жараёнлар турли масштабларда рўй беради – космологик масофалардан то юлдуз ўлчамларигача. Қайд этилган тадқиқот соҳалари, шубҳасиз, долзарбдир. (батафсил ...)
Масалан, гравитацион линзаланиш ҳодисаси шу билан қизиқ-ки, унинг ёрдамида қатор космологик муаммоларга жавоб топса бўлади – Коинот кенгайиши билан боғлиқ бўлган Хаббл доймийси нимага тенг; Коинотда модда қандай тақсимланган; унинг геометрияси қандай; қора модда нимадан топган, шакли қандай; линзаловчи жисмлардаги модда қайси шаклда кўпроқ учрайди – зич объектлар кўринишидами, ёки сийрак ҳолатдами; манба-квазарларнинг хусусиятлари қандай ва ҳоказо.

Маълумки, гравитацион линзаланиш эффекти Коинот масштабларида содир бўлади. Ва шунда унинг асосий ташкил этувчилари бўлмиш – галактикалар ҳам бевосита гравитацион линзалар ролида, ҳам манбалар ролида иштирок этишади. Бошқа томондан, ҳамма галактикаларнинг деярли ярими спиралсимондир ва галактикаларнинг ушбу тури энг катта нотурғунликни кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ҳалигача кузатув космологияда ва галактикадан ташқари астрономияда протогалактикаларнинг коллапсланувчи босқичи ҳақида маълумотлар йўқ. Буни ҳатто замонавий телескоплар билан кузатиб бўлмайди. Шунинг учун галактикалар шаклланишининг энг эрта босқичларини ўрганиш замонавий галактикадан ташқари ва космологиянинг энг асосий масалаларидан биридир. Шу билан бирга уларнинг қор аўра ҳолатидан ҳозирги замонда кузатилаётган галактикалар шаклига, айниқса ёш галактикалар ҳолатига келиши сабаблари ва босқичлари ҳозиргача деярли ўрганилмаган.

Замонавий қарашларга кўра Коинотимизда содир бўлаётган энг кучли ҳодисалари бўлмиш гамма-нурланиш чақнашлари ва фаол галактикалар ўзагиларида энергия манбаси – қора ўралардир. Яқиндан бошлаб илмий эътибор қўшалоқ қора ўралардан иборат бўлагн системаларга қаратилмоқда, чунки айнан бу системалар гравитацион нурланишни қайд этиш нуқтаи назаридан энг қизили деб ҳисобланади. Иккита қора ўрадан иборат бўлаган система қатор эволюцион босқичлардан ўтади. Улардан энг қизиқарлиси – охирида қора ўраларнинг яқинлашиши ва бир бирига қўшилиб кетишидир. Бунинг натижасида системанинг улкан энергияси гравитацион тўлқин қўринишида отлиб чиқади. Ушбу ҳодиса билан боғлиқ бўлган эҳтимолли электромагнит эффектларини ўрганиш бу замонавий астрофизиканинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Қўшилиш фазасида бўлган қора ўраларнинг қўшалоқ системасидан келаётган электромагнит сигналларини қайд этилиши қора ўралар физикасини чуқурроқ тушунишга имкон берар эди, бундан ташқари бу сигналлар гравитацион тўлқин детекторларидан олинган маълумотларни аниқроқ таҳлил этишга имкон беради.

Лойиҳа мақсадлари: гравитацион линзаланган система (ГДС)лар бўйича ноёб кузатув банкининг кузатув маълумотлари билан кенгайтириш; рақамли тасвирларни фотометрик қайта ишлаш усулларини ишлаб чиқиш; микролинзаланиш эффектларини ўрганиш; кечикиш вақтини топиш; ГЛСнинг назарий моделларини яратиш; умумий ҳода иҳтиёрий ўлчамларга эга бўлган уч ўқли эллипсоид кўринишидаги галактика ўзагининг моделини ишлаб чиқиш; Хаббл космологик доимийси қийматини ҳисоблаш; шаклланаётган ностационар галактикаларнинг янги анизотроп моделларини ишлаб чиқиш ва уларнинг асосий физик кўрсатгичларини ҳисоблаб топиш; шаклланаётган галактикалар моделларининг модал таҳлилини ўтказиш; қўшалоқ системадаги айланувчи ҳамда чизиқли ҳаракатланаётган қора ўра атрофидаги электромагнит ҳодисаларни ўрганиш; умумий масса маркази атрофида орбита бўйлаб ҳаракатланаётган иккита қора ўрадан иборат системадан келаётган электромагнит нурланишни тадқиқ этиш.

1-босқич бўйича: танланган ГЛСнинг кўп рангли ПЗС кузатувлари, тасвирларнинг фотометрик қайти ишланиши, битта ГЛСда кечикиш вақти таҳлили олиб борилади; янги анизотроп модели яратилади, уларнинг асосий физик таснифлари ва ностационар дисперсион тенгламалари келтириб чиқарилади; айланувчи қора ўра генерациялаётган электромагнит майдони тадқиқ этилади; магнитосферада кечаётган электр оқимлари натижасида электромагнит йўқотишлар тадқиқ этилади.

2-босқич бўйича: танланган ГЛСнинг кузатувлари давом эттирилади, ушбу объектлар тасвирлари қайта ишланади, узоқдаврли равшанлик эгри чизиқлари таҳлил этилади, дисксимон галактикалар моделларида каттамасштабли ғалаёнланиш модалари гравитацион беқарорлиги ўрганилади, хусусий ҳолларда Максвелл тенгламасининг ечимлари қўлга киритилади, ташқи биржинсли магнит майдонидаги иккита қора ўралардан иборат бўлган системадан чиқаётган электромагнит нурланиши тадқиқ этилади.

3-босқич бўйича қуйидагилар режалаштирилган: ГЛСнинг кузувларини олиб борилиши, ГЛСларда узоқдаври ва қисқадаври жараёнлари, микролинзаланиш эффектлари, янги ГЛС учун кечикиш вақти таҳлил этилади; Хаббл доимийси қиймати ҳисоблаб топилади, ночизиқли анизотроп моделларнинг беқарорлик табиати ўрганилади, муҳитнинг цилиндрик симметриясини ҳисобга олган ҳолда Максвелл тенгламаси ечими топилади, айланувчи, ҳамда тебранувчи магнитарлар томонидан радионурланиш генерацияси масаласи қаралади.

4-босқичда танланган ГЛСларнинг кейинги икки рангли равшанлик эгри чизиқлари қўлга киритилади, микролинзалар молделлари топилади, Хаббл доимийси баҳоланади, уч ўқли эллипсоид майдонида линзаланиш эффекти ўрганилади, дисксимон системалар фонида ривожланаётган ғалаёнланиш модаларининг қиёсий таҳлили натижалари ва беқарорлик инкрементлари ҳамда моделларнинг бошланғич параметрлари орасидаги критик боғланишлар қўлга киритилади. Торроидал тебранаётган пульсарларнинг қутби атрофида зарядланган заррачалар тезланиши шароитлари ўрганилади.

5-босқичда танланган ГЛС учун микролинзаланиш ва кечикиш вақтини таҳлил этиш бўйича янги натижаларни қўлга киритамиз. Линзаловчи галактиканинг уч ўқлилигини ва унинг иҳтиёрий йўналтирилганлигини ҳисобга олувчи модел яратилишининг имкониятлари таҳлил этилади. Бундан ташқари асосиф тебраниш модалари беқарорлиги ва физикасини тадқиқ этилиши, ҳамда моделларнинг фундаментал ҳусусиятларини аниллаш мақсадида модаларнинг қиёсий таҳлили режалаштирилган. Спирал галактикалардаги балдж учун моделлар яратилади. Тезланувчи заррачаларнинг Лоренц-факторига тебранувчи пульсар таъсири ўрганилади.
Халкасимон галактикалар кузатуви тахлили ва уларнинг келиб чикиш назариясини ишлаб чикиш (Лойиҳа Ф.7-12).
Лойиҳа paҳбари: Миртаджиева К.Т.
Амалий лойиҳалар
Республика олий ўқув юртлари учун ўқув-илмий обсерваториялар тармоғи ва астрономиядан ахборот ресурсларини яратиш (Лойиҳа А5-ФА-Ф031).
Лойиҳа paҳбари: Эгамбердиев Ш.А
(shuhrat@astrin.uz)

Ўзбекистон нафақат астрономик тадқиқотлар соҳасида, балки юқори малакали астроном кадрлар тайёрлаш борасида ҳам Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида етакчи ўринларни эгаллайди. Бугунги кунда «Астрономия» ихтисослиги бўйича кадрлар Ўзбекистон миллий университетида, Самарқанд ва Қарши давлат университетларида, «Физика ва астрономия» ихтисослиги бўйича эса Низомий номидаги педагогика университетида, шунингдек мамлакатимизнинг барча (Жиззах, Қўқон, Навоий, Нукус) педагогика институтларида тайёрланмоқда. Ушбу олий ўқув юртларининг бакалавриатура ва магистратурасида мамлакатимизнинг ўрта, махсус ва олий ўқув юртлари ҳамда астро-космик иншоотларида ишлаш учун 2500га яқин талаба тайёрланмоқда. (батафсил ...)
Шунга қарамасдан 2005 йилгача бу олий ўқув юртларининг талабалар билан амалий машғулотлар ўтказиш базаси замонавий талабларга мутлақо жавоб бермас эди. Ўзбекистонда биронта ҳам ўқув обсерватория мавжуд эмас эди. Бинобарин талабалар астрономия фанидан амалий машғулотлар ўтиш имконига эга эмас эдилар. ЎзР ФА Астрономия институтининг ташаббуси билан 2005 йилда астрономия соҳасида кадрлар тайёрланадиган ОЎЮ учун Астрономик илмий-ўқув обсерваториялар барпо этиш дастури амалга оширила бошланди. Марказий Осиё ҳудудидаги биринчи ўқув обсерваторияси Самарқанд давлат университети қошида 2006 йилда, иккинчи обсерватория Фарғона водийси ОЎЮлари учун Андижонда 2008 йилда ишга туширилди. 2011 йилнинг августида эса Паркентда Ўзбекистон миллий университетининг ўқув обсерваторияси қуриб битказилди. Самарқанд давлат университети обсерваторияси Фанлар академияси ва университет маблағлари ҳисобига, қолган иккита обсерватория Фан ва технологияни ривожлантиришни мувафақиятлаштириш қўмитасининг ФА-И1-Ф004 (2007 – 2008) ва ФА-И8-Ф137 (2009 – 2010) инновация дастурлари доирасида барпо этилди.

Ҳозирда мавжуд илмий-ўқув обсерваторияларни ишини юритиш шуни кўрсатмоқдаки ОЎЮ профессор-ўқитувчилари бу соҳада талайгина қийинчиликларда дуч келишмоқда. Биринчидан, уларда телескопларни бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш, осмон хариталаридан фойдаланиш каби масалаларда етарлича тажриба йўқ.. Иккинчидан, замонавий кузатишлар рақамли камералар ёрдамида олиб борилади. Бу дегани кузатувчи рақамли тасвирларни сақлаш, уларга ишлов бериш, керакли маълумотларни компьютердан олиш каби амалларни қўллашда керакли маълумотлар етишмаяпти.

Таклиф этилаётган лойиҳа доирасида астрономия соҳасида кадрлар тайёрловчи, юқорида қайд этилган барча ОЎЮ учун ягона информацион марказ орқали бошқариладиган Астрономик илмий-ўқув обсерваториялар тармоғини барпо этиш назарда тутилади. Лойиҳа учта асосий йўналишда олиб борилади. Биринчидан ўқув обсерваториялар тармоғига кирувчи обсерваторияларни якунлаш керак. Бунинг учун 2012 йилда Тошкент (Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети учун) ва Китоб (Қарши Давлат университети учун) шаҳарларида, 2013 йилда эса Нукус Давлат педагогика институти учун илмий-ўқув обсерваториялар ишга туширилиши назарда тутилмоқда. Бунинг учун зарур бўлган телескоплар ЎзР ФА Астрономия институтида ва Мудофа вазирлигида мавжуд.

Иккинчидан замонавий технологияларни қўллаш асосида кузатув жараёнларини максимал даражада соддалаштириш, кузатувчи учун қулай ва осмон жисмларининг юқори сифатли тасвирларини олиш имконини берувчи асбоб ускуналар яратиш ва барча ўқув обсерваториялар телескопларини ушбу асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Учинчидан Астрономия институтининг серверида ягона ахборот ресурслари маркази ташкил этилади. Бу марказ ОЎЮлардаги тегишли сайтлар билан боғланган бўлиб унда телескопларни бошқариш, кузатув жараёнини оборишдаги барча зарурий маълумотлар мужассамлашган бўлади. Ушбу марказ орқали талабалар ва ОЎЮ профессор-ўқитувчилари бир-бирлари билан доимий алоқада бўлишлари, кузатув жараёнларини олиб бориш, рақамли тасвирларни қайта ишлаш каби ишларни бажариш учун барча зарур бўлган маълумотларни олишлари мумкин. Бундан ташқари АИнинг сервери орқали жаҳоннинг астрономик ўқув сайтларига чиқиш ва ўқув дастурларини олиш ва ўқув жараёнига қўллаш имкони яратилади.
Майданак обсерваториясидаги масофали астрономик кузатувларни ташкил этиш мақсадида ахборот тизимини яратиш (Лойиҳа А5-ФА-Ф032).
Лойиҳа paҳбари: Ибрагимов И.А.
(igor@astrin.uz)

Лойиҳанинг биринчи қисми мақсади Интернет орқали сунъий йўлдош ва янги авлод уяли алоқасини қўллаган ҳолда Майданак обсерваториясининг бош телескопларида дистанцион астрономик кузатув тизимини ривожлантиришдан иборат. Лойиҳанинг иккинчи қисми мақсади Ерни масофали зондлаш (ЕМЗ) ва ГИС-технологиялар асосида Ўзбекистоннинг четки ва етиб бориш қийин бўлган соҳаларида (Орол денгизи буйи, саҳролар, тоғлар) ер сатҳи ва ўсимлик бойлиги ҳолатини тезкор баҳолаш услубиятини ишлаб чиқишдан иборат. Бундай мониторингни ердан олиб бориш усуллари қимматдир, катта ҳаражат ва бажариш учун кўп вақтни талаб этади. ЕМЗ ва ГИС-технологияларга асосланган усуллар объектлар ҳолатининг умумий тасвирини олишга имкон беришади: ерларнинг техноген ифлосланиши, деградацияси ва шўрланиши, хўжалик олиб бориш ва назоратсиз мол боқиш натижасида ўсимликларни камайиши, Орол денгизи буйи ҳамда чул ва яримчўллар ҳолатини ва динамикасини ўрганиш. (батафсил ...)
Ҳозирги пайтда Майданак обсерваториясининг кичик роботлаштирилган телескопини Интернет орқали бошқариш тизими яратиб бўлинди ва сунъий йўлдош станцияси ишга туширилди. Янги лойиҳа ихтиёрий жойдан Интернет орқали Майданак обсерваториясининг бош телескопларида масофали кузатувларни ташкиллаштириш ҳамда обсерваторнияни глобал дунё астрономик тармоғига улаш мақсадида ушбу тизимининг ривожлантиришга йўналтирилган. Тизим астрономик кузатувлари сифатини кескин яхшилашга ва ҳажмини оширишга имкон беради. Миллий ва халқаро астрономик лойиҳаларни сифат жиҳатидан янги даражада бажаришга имкон туғилади. Бу Майданак обсерваториясининг халқаро ўрнини оширади ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга ва хорижий грант ва инвестицияларни жалб этишга ёрдам беради.

Лойиҳанинг биринчи қисми асосий натижалари қуйидагилардан иборат:
  • телекоммуникацион кичик тизими – Астрономик институтининг маҳаллий тармоғи, Майданак обсерваториясидаги VSAT сунъий йўлдош алоқа станцияси ва янги ташкил этилаётган Интернетга чиқувчи 3G (CDMA-450) уяли алоқа орқали маълумотни тез узатувчи канали;

  • телеметрия, визуал мониторинг ва Интернетга уланган ихтиёрий нуқтадан бош телескопларнинг йўналтириш аппаратурасини масофали бошқариш кичик тизими;

  • астрономик тасвирларни тўплаш, дастлабки таҳлил этиш ва Интернет орқали узатиш кичик тизими, шу жумладан, қисқа вақтли ва ноёб астрофизик жараёнларни интерактив режимда тадқиқ этиш.

Лойиҳанинг иккинчи қисми мақсади Ерни масофали зондлаш (ЕМЗ) ва ГИС-технологиялар асосида Ўзбекистоннинг четки ва етиб бориш қийин бўлган соҳаларида (Орол денгизи буйи, саҳролар, тоғлар) ер сатҳи ва ўсимлик бойлиги ҳолатини тезкор баҳолаш услубиятини ишлаб чиқишдан иборат. Бундай мониторингни ердан олиб бориш усуллари қимматдир, катта ҳаражат ва бажариш учун кўп вақтни талаб этади. ЕМЗ ва ГИС-технологияларга асосланган усуллар объектлар ҳолатининг умумий тасвирини олишга имкон беришади: ерларнинг техноген ифлосланиши, деградацияси ва шўрланиши, хўжалик олиб бориш ва назоратсиз мол боқиш натижасида ўсимликларни камайиши, Орол денгизи буйи ҳамда чул ва яримчўллар ҳолатини ва динамикасини ўрганиш.

Иш учун асосий бирламчи маълумотлар сифатида тадқиқ этилаётган жойларда ер ости сув, ер ва ўсимлик ҳолати бўйича бор бўлган ердан олинган экспедиция маълумотлари, ҳамда шу давр учун йўлдошли тасвирлар ҳизмат қилишади. Ушбу маълумотларни ўзаро солиштириш дешифрлаш эталонларининг яратилишини ва тадқиқ этилаётган объектларнинг катта майдондаги ҳозирги ҳолатини баҳолаш усулларини ишлаб чиқилишини таъминлайди. Лойиҳа вазифаларини бажариш учун институтимизда бор бўлган ёки интернетдан олиш мумкин бўлган Landsat, Aster ва Terra сунъий йўлдош маълумотларнинг ўзи етарлидир. Йўлдошлардан олинган тасвирларнинг таҳлили ердан тадқиқ этиш маълумотларини тўлдиришга, фақат космик тасвирларда кўриб бўладиган тадқиқот объектларни ва ички тузилишни топишга имкон беради. Таҳлил этиш жараёнини тезлаштириш мақсадида дешифрланувчи аломатларини кучайтирувчи махсус алгоритмлар бўйича ишлайдиган ва сунъий йўлдошдан олинган тасвирларни таҳлил этишга мўлжалланган махсус дастурий воситалари қўлланилади. Лойиҳанинг ушбу қисми натижаси сифатида ишлаб чиқилган эталонлар ва дешифрлаш усуллари, ҳамда танланган соҳаларнинг экологик дешифрлаш прогноз хариталарини қамраб олган ва рақамли элтувчиларда (DVD, Hard, Flash) сақланган ГИС-лойиҳаси хизмат қилади.

Лойиҳа долзарбдир ва аниқ амалий йўналашига эга. Бу лойха экологик мониторинг, прогнозлаш ва аҳборот комплекс тизимини амалга ошириш қисми бўйича «Ўзбекистон Республикаси 2008-2012 йилларда атроф муҳитни сақлаш бўйича амаллар ДАСТУРИ»нинг вазифаларидан бирига мос келади (ЎзР ВМ 19.09.2008 й. № 212 Қарори). Лойиҳа мавзуси бўйича ишлар «ЎзР Фанлар академиясининг 2008-2015 й.й. 17-та приоритет илмий йўналишларининг ривожлантириш концепцияси»да кўзда тутилган. Лойиҳа натижаларини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ФВВ, Давлат табиат қўмитаси, Республикамизнинг шунга алоқадор бошқа вазирликлари ва бошқармалари қўллаши мумкин. Лойиҳа бажарилишининг асосий босқичлари.
Юқори аниқликка эга бўлган GNSS маълумотлари ва Ер ионосферасининг F, D қатламлари мониторинги асосида баландлик координата тизими аниқлигини ошириш усулини ишлаб чиқиш (Лойиҳа А5-ФА-Ф033).
Лойиҳа paҳбари: Фазилова Д.Ш


Лойиҳа геодезик координаталар тизимининг баландлик асосини яхшилаш масаласини ечишга йўналтирилган. Бунда глобал йўлдошлар навигацион тармоғи (GNSS) ва ионосфера холатининг мониторинги маълумотларидан фойдаланилади. (батафсил ...)
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг бир қатор тармоқлари (ЎзГеодезКадастр, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, қурилиш ва транспорт ташкилотлари ва бошқалар) амалий масалаларини ечишда геодезик кенглик, узунлик ва ортометрик баландликдан иборат бўлган координата асоси зарур. Аммо хозирги кунда Республикамизда Ер сиртида жойлашдан GNSS космик тизими каби глобал вақт-координата ҳисоблаш тизими мавжуд эмас. Бошқа томондан, Ер таянч координаталар тизими билан геоиднинг физик сирти орасидаги боғлиқлик етарлича аниқлик билан топилмаган. Меҳнат унумдорлигини ошириш ва бошланғич геодезик маълумотларни тўплаш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни камайтириш мақсадида геодезик асос билан таъминлаш усулини ишлаб чиқиш зарур. Лойиҳа тадқиқот гуруҳи томонидан илгари ушбу муаммонинг биринчи қисми – Китоб-Тошкент таянч базисини яратиш масаласи ечилган эди. Нуқталарнинг аниқлигини баҳолаш мақсадида яратилган дастурий таъминот учун давлат патенти олинган. Хозирги кунда Крассовский эллипсоидига асосланган таянч геодезик тармоғини топогеодезик ва геофизик хизматлар ўз хисоб-китобларида ишлатиб келмоқда. GNSS тизими WGS-84 Халқаро баландлик тизимига таянади, шунинг учун координаталар ва баландликни сунъий йўлдошлар ёрдамида аниқлайдиган қабул қилгичларнинг оммавийлашиши натижасида икки координаталар тизими орасида фарқ муаммоси кун тартибига чиқди. Бошқа томондан олганда, Ўрта Осиё региони ҳам горизонтал, ҳам вертикал ҳаракатлар учун деформацион-фаол ҳисобланади. Вертикал силжишлар эса нафақат қатламлараро деформация, балки атмосфера босими ва ер намлиги таъсири натижасидир. Ортометрик баландликларни аниқлаш учун эллипсоидал координаталардан ташқари гравиметрик майдоннинг юқори аниқликка эга бўлган кўпгармоникалик математик моделлари ҳам керак бўлади. Бу усулни янада ривожлантириш учун лойиҳада Китоб ва Тошкент станцияларидан классик ва сунъий йўлдошлар (GNSS, DORIS) ёрдамида олинган координаталар ўзгариши вақт қаторларидан фойлаланиш кўзда тутилган. Ионосферада содир бўлаётган ўзгаришлар литосферадаги жараёнларнинг индикатори эканлигини ҳисобга олган холда, лойиҳада VLF ва Super_SID асбоблари – жуда паст частотали электромагнит тўлқинлар қабул қилгичлари ёрдамида ионосфера холатини мониторинг қилиш кўзда тутилган. Бу нафақат пунктларнинг баландлигини топиш аниқлигини яхшилаш, балки ионосферада содир бўлаётган жараёнлар ва регионимизнинг сейсмик фаоллиги ўртасидаги корреляцияни тадқиқ қилиш имкониятини яратади. Ушбу лойиҳа доирасида Астрономия институтининг Майданак обсерваториясида яна бир GNSS станция ўрнатилади ва у келажакда халқаро геодинамик тармоққа киритилади.

Қўйилган масаладан келиб чиққан холда, лойиҳанинг бир неча асосий босқичини санаб ўтиш мумкин:
  • Ўзбекистон геодинамик тармоғининг нуқталари баландлик ўзгаришларини уларнинг асрий ва даврий физик сабабларини хисобга олган холда хисоблаш усулларини ишлаб чиқиш;

  • Ўзбекистон худуди юқорисидаги ионосферанинг F ва D қатламлари холатини реал вақтда доимий кўрсатиб турувчи информацион ресурс яратиш;

  • Ўзбекистон геодезик баландлик координата тизимининг аниқлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон ҳудуди учун янги ой – Ҳилолнинг кўриниш вақтлари ва шароитларини аниқлаш усулларини яратиш (Лойиҳа А5-ФА-Ф034).
Лойиҳа paҳбари: Ильясов С.П.
(ilyasov@astrin.uz)

Ушбу лойиҳа доирасида Республикамизда мусулмон байрамларини нишонлан саналарининг ҳукумат томонидан белгиланиши учун зарур бўлган Ҳилолнинг кўриниш вақтлари ва шароитларини аниқлаш усулларини яратиш кўзда тутилган. Маълумки, жаҳоннинг барча мамлакатларида бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам расмий равишда Григориан календаридан, шу билан бир қаторда, диний амалларни бажариш, мусулмон байрамларини нишонлаш учун ҳижрий-қамарий календарь (тақвим)дан ҳам фойдаланилади. Ушбу тақвим Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан ҳар бир йил учун тузилади ва ундан шариат амалларини бажаришда фойдананилади. Мусулмонлар тақвими бўйича янги ой Қуёш ботгандан сўнг Ойнинг ингичка ўроғи - Ҳилолнинг кўриниши билан бошланиши керак. Ойнинг икки марта кетма-кет бир ҳил фазада кўриниши учун керак бўлган вақт 29 сутка 6 соат 15 минутдан 29 сутка 19 соат 12 минутгача ўзгариб туриши туфайли олдиндан бир йилга тузиб қўйилган тақвим ойининг бошланиш санаси Ҳилолнинг кўриниши билан ҳар доим ҳам мос тушавермайди. Шариат бўйича, Рамазон ойининг биринчи куни, Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг саналари Ойнинг ингичка ўроғи - Ҳилолнинг кўриниши билан бошланиши керак. Ҳилолни кузатиш учун унинг қачон ва қаерда кўриниши тахминан маълум ва ҳаво очиқ бўлиши шарт. (батафсил ...)
Қадимда Ҳилолни кузатиш учун кўзи ўткир, махсус тайёргарликдан ўтган кишилар Қуёш ботгандан сўнг, уфқ яхши кўринадиган баланд жойларга чиқиб кузатишлар олиб борганлар ва уларнинг хабарлари асосида тақвимнинг янги ойи бошланган. Агарда Ҳилол кўринмаса, эртаси куни ҳам кузатув давом эттирилган. ўшанда ҳам Ой кўринмаса, амалдаги ойдан неча кун ўтганлигига кўра янги ой бошланган. Ҳозирги кунда Республикамизда Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг биринчи кунлари ҳукумат томонидан байрам ва дам олиш кунлари деб эълон қилинаётганлиги ушбу кунларни олдиндан билиш учун Ҳилолнинг кўринишини олдиндан айтиб бериш заруратини келтириб чиқармоқда. Бундай ташқари, кейинги пайтларда Ўзбекистон ҳукумати ҳайит кунларин белгилашда бошқа мусулмон мамлакатлари билан мос тушишига эътибор қаратмоқда. Бу эса ўз навбатида, Ҳилолнинг турли мусулмон давлатларида қачон кўринишини ҳисоблаш заруратини келтириб чиқармоқда.

Ҳилолнинг кўриниши, одатда Ойнинг янгиой фазасидан маълум вақт ўтганидан кейин содир бўлади. Ойнинг янгиой фазасини ҳисоблаб топиш унча қийин масала эмас. Бироқ, янгиойдан сўнг Ҳилол кўриниши учун қанча вақт ўтишини ҳисоблаш мураккаб математик масала бўлиб, уни ечиш учун Қуёш ва Ойнинг бир-бирига ва горизонтга нисбатан вазиятларини билиш тақозо этилади. Қисқача қилиб айтганда, Қуёш ботгандан сўнг Ҳилолнинг кўриниши учун Ой Қуёшдан етарлича узоқда ва уфқдан етарлича баландда бўлиши керак, акс ҳолда у Қуёш шафақлари фонида кўринмайди. Ҳилолнинг кўринишини олдиндан айтиб бериш доиймий равишда ўтказиладиган кузатувларга асосланган бўлиши керак. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади кузатувлар ва назарий ҳисоб-китоблар асосида ҳамда Республикамизнинг географик жойлашуви ва унинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда Ҳилолнинг кўриниш вақтлари ва шароитларини аниқлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Основные результаты
Основные результаты в области фундаментальных исследований

На Майданакской обсерватории обнаружена новая малая планета 2007 TN2, которой в 2009г. в Гарвардском каталоге малых планет дан постоянный номер 21027. В 2010г. по предложению Президента РУз И.А.Каримова этой малой планете присвоено собственное имя «Самарканд».

Проведены исследования на Майданакской обсерватории планетного облака, формирующегося вокруг зарождающейся звезды KH15D, возраст которой оценивается в 2 млн. лет. В 2009 году открыт второй подобный объект CHS 7797 возрастом 0.5 млн. лет.

Создана база данных наблюдений гравитационно-линзированных систем, получено уточненное значение постоянной Хаббла.

На Майданакской обсерватории проведены наблюдения более 200 квазаров, 30 блазаров, 18 гравитационно-линзированных систем и более 80 гамма-всплесков.

Построены многопараметрические модели формирующихся галактик и описаны их физические характеристики.

Разработан каталог наблюдательных данных для 136 систем шаровых звездных скоплений, проведен его статистический анализ.

Проведена наблюдательная проверка возникновения и первичной эволюции молодых звёзд, их активности и вращательных моментов.

Проведен анализ вариаций частот мод солнечных акустических колебаний с циклом солнечной активности с целью обнаружения магнитного поля у основания конвективной зоны. Методами локальной гелиосейсмологии были получены параметры и прослежена динамика солнечных меридиональных потоков и торсионных колебаний.

C 2007 г. в институте начаты исследования по астросейсмологии на роботизированном телескопе, входящем в международную сеть. Управление наблюдениями осуществляется дистанционно из Ташкента с помощью системы спутниковой связи.

Завершен анализ продолжительных (более 20-ти лет) фотометрических наблюдений звезд типа T-Тельца, проведенных на обсерватории Майданак, разработана модель долгопериодических вариаций таких звезд.

Проведены теоретические исследования частиц и полей в окрестности черных дыр и нейтронных звезд.

Основные результаты в области прикладных исследований

Создана база данных опорных пунктов геодинамической сети Узбекистана для станций Китаб и Ташкент на основе спутниковых измерений. Разработаны программный продукт, защищенный патентом, для определения дифференциальных поправок данных измерений полевых GPS-приемников с учетом геодинамических факторов

Введена в действие система дистанционного управления роботизированным телескопом на Майданакской обсерватории через Интернет на основе спутниковой связи.

Разработана методика оперативной оценки состояния естественных и искусственных водоемов на основе спутникового дистанционного зондирования Земли. Проведена оценка состояния: почвенного и растительного покрова сильно засоленных участков Каракатинской впадины (пустыня Кызылкум), части бассейна р. Зеравшан, ледников и горных озер Пскема.

Разработана методика анализа низкочастотного ионосферного излучения для исследования связи с тектоническими процессами на основе данных, получаемых со станций GPS и VLF -приемника.

Разработаны и изготовлены прибор для измерения прозрачности атмосферы, цифровой контроллер и блок бесперебойного электропитания, обеспечивающие автоматическую устойчивую работу телескопа в режиме астрономических наблюдений.

Осуществлен эталонный мониторинг параметров астроклимата Майданакской обсерватории за период 1996-2013гг.

Внедрение результатов научной деятельности

Введены в действие четыре учебно-научные обсерватории для Самаркандского (2006г.), Андижанского (2008г.), Национального (2011г.) и Ташкетского педагогического (2012г.) университетов. Астрономический институт установил в этих обсерваториях и полностью подготовил к проведению астрономических наблюдений четыре профессиональных телескопа с диаметром зеркала 50 см, модернизированные и отремонтированные силами специалистов института.

Внедрены в Национальном Центре геодезии и картографии РУз результаты работ по повышение точности геодезического базиса Узбекистана. На основе полученных данных были выбраны новые пункты государственной геодезической сети РУз, вычислены координаты в системе координат ITRF2000, внедрена методика расчетов перехода от локальной системы координат в мировую WGS-84.

Введена в действие система спутниковой связи на Майданакской обсерватории для дистанционного управления роботизированным телескопом через Интернет.

Для международной сертификации Майданакской обсерватории получены эталонные значения параметров атмосферы и астроклимата.

Сотрудничество
Организация работы с образовательными учреждениями

Институт сотрудничает с ведущими ВУЗами Узбекистана (Национальным, Самаркандским, Андижанским, Каршинским, Нукусским и Ташкентским педагогическим университетами). В рамках совместной работы предусматривается:

  • проведение совместных научных исследований

  • руководство практическими занятиями студентов, подготовку бакалавров и магистров

  • направление одаренной молодёжи в аспирантуру и докторантуру АИ

  • совместная публикация научных достижений

  • совместное проведение конференций

  • Проведение лекций по общим и специальным курсам для студентов-астрономов в центральных и областных университетах.

  • В рамках этого сотрудничества созданы и введены в действие четыре учебно-научные обсерватории для СамГУ, АндГУ, НУУ и ТашГПУ. Подготавливаются к вводу в действие еще две учебно-научные обсерватории в Карши и Нукусе.
Международные научные связи

Институт в настоящее время сотрудничает со следующими зарубежными астрономическими обсерваториями, университетами и центрами: ГАИШ МГУ, Национальная астрономическая обсерватория Японии, Стэнфордский и Питтсбургский университеты (США), Европейская южная обсерватория, Потсдамский центр по изучению Земли, Консорциум Сеульских университетов, Тайваньский Университет, Университет в Ницце, ЗАО «Астротел». В рамках этого сотрудничества проводятся: совместные астрономические наблюдения, научные стажировки, повышение квалификации сотрудников института и научные исследования в ведущих астрономических центрах мира.

Осуществляется сотрудничество с Государственным астрономическим институтом им П.К.Штернберга при МГУ им М.В.Ломоносова и компанией «Астротел» (Россия) по внедрению дистанционных методов астрономических наблюдений.

Институт подготовил и направил на согласование российской стороне Межправительственное узбекско-российское Соглашение о совместной эксплуатации телескопов Майданакской обсерватории АИ АН РУз.

По инициативе руководства Республики Узбекистан и Китайской Народной Республики подготовлен договор с Национальной астрономической обсерватории Китая на модернизацию телескопа Цейс-1000 и проведение совместных исследований в период 2014-2020гг.

Ulug’bek nomidagi Astronomiya instituti,