|Расм |Дастур |SOC/LOC
Menu ...
Bizning manzil
O’zbekiston, 100052
Toshkent shahri
Astronomiya ko’chasi, 33-uy
Tel: +998 71 2358102
Faks: +998 71 2344867
E-mail: info@astrin.uz
Республиканский семинар-тренинг «Замонавий астрономиянинг долзарб муаммолари»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ УЛУҒБЕК НОМИДАГИ АСТРОНОМИЯ ИНСТИТУТИ
«ФИЗИКА-ҚУЁШ» ИИЧБ МАТЕРИАЛШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ

«Замонавий астрономиянинг долзарб муаммолари»
мавзусидаги ёш олим ва астроном талабаларнинг


7-ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ

ДАСТУРИ
Паркент – 2016
2016 йил 25-29 апрель кунлари Паркентда жойлашган ЎзР ФА «Физика-Қуёш» ИИЧБ Материалшунослик институтида «Замонавий астрономиянинг долзарб муаммолари» мавзусидаги 7-семинар-тренинг ўтказилди. Семинар Ўзбекистон Миллий университети ва ЎзР ФА «Физика-Қуёш» ИИЧБ Материалшунослик институти билан ҳамкорликда ЎзР ФА Астрономия институти томонидан ташкил этилди. Ушбу анжуманда Ўзбекистон Миллий университети, Андижон, Қарши ва Самарқанд давлат университетлари, Низомий номидаги Тошкент педагогика институти, Нукус ҳамда Қўқон педагогика институтлари астроном талабалари иштирок этдилар.


Ўзбекистонда астрономик тадқиқотлар ўз илдизлари билан жуда қадим замонларга бориб тақалади. Хоразм воҳасида милоддан аввалги IV асрда «Қўйқирилган қалъа» энг қадимги ноёб астрономик иншоотлардан биридир. Бизнинг буюк бобокалонларимизнинг Ўрта асрлардаги илмий кашфиётлари жаҳон астрономия фанига улкан ҳисса бўлиб қўшилган. XV асрда Самарқандда Мирзо Улуғбек томонидан яратилган расадхона ва илмий мактаб астрономия Фани эришган улкан чўққилардан бири ҳисобланади. Бу буюк анъаналарни замондашларимиз бугунги кунда ҳам муфаффақиятли давом эттириб келишмоқда. Мисол тариқасида 2009 йилда олимларимиз томонидан Қуёш системасида кикик сайёра очилгани ва у Гарварддаги кичик сайёралар Маркази томонидан 210271 рақами билан қайд этилганни таъкидлаш мумкин. Ушбу сайёрага мамлакатимиз президенти И.А. Каримовнинг таклифи билан «Самарқанд» номи берилиши юртимизда олиб борилаётган астрономик тадқиқотларнинг жаҳон илмий ҳамжамияти томонидан яна бир бор эътироф этилишининг яққол мисолидир. (подробней)

Обсерватория Улугбека. Сохранившаяся часть главного инструмента и возведенное защитное перекрытие

Бугунда ҳам Ўзбекистон ўзининг ноёб географик жойлашуви ва юқори сифатли атмосферага эгалиги жаҳондаги етакчи астрономик марказлардан биридир. Майданак тоғи атмосфера шароитлари (астроиқлим) астрономик кузатувлар ўтказиш учун дунёдаги энг яхши жойлардан бири эканлигини таъкидлашнинг ўзи етарли. Республикамизда қатор астрономия илмий-техник комплексларининг мавжудлиги тасодиф эмас, дунёнинг кўплаб астрономик ва космик марказлари биз билан ҳамкорлик қилишга интилишаётгани ҳам бежиз эмас. Тадқиқотларни 20 дан ошиқ халқаро дастур бўйича олиб бораётган ЎзР ФА Астрономия институтининг Майданак баланд тоғ обсерваторияси, субмиллиметрли диапазонда ишловчи асосий инструменти РТ-70 радиотелескопи бўлган Суфа ясси тоғида қурилаётган радиообсерватория, ҳозирда GPS ва DORIS йўлдошли навигацион системаларнинг ер станциялари ўрнатилган жаҳонга машҳур Китоб Кенглик станцияси, Паркентдаги Катта Қуёш сандони ва бошқаларни айтиб ўтиш бунинг яққол мисолидир. Ушбу объектларнинг ишлашини таъминлаш, ўз-ўзидан, юқори малакали астроном кадрларни талаб қилади.

Майданакская высокогорная астрономическая обсерватория

Ҳозирги кунда Ўзбекистон нафақат астрономик тадқиқотлар соҳасида, балки астроном кадрлар тайёрлаш борасида ҳам Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида етакчи ўринларни эгаллайди. Бугунги кунда астроном кадрлар Ўзбекистон миллий университетида, Самарқанд, Қарши, Андижон давлат университетларида ҳамда Низомий номидаги педагогика университетида, шунингдек мамлакатимизнинг барча (Жиззах, Қўқон, Навоий, Нукус) педагогика институтларида юқори малакали астроном кадрлар тайёрланмоқда. Юқорида тилга олинган обсерваторияларда турли хилдаги мураккаб электрон асбоб-ускуналарни ишлатиб туриш учун керакли инженер-техник кадрлар Тошкент ахборот технологиялари университетида тайёрланмоқда.

Мустақиллик йилларида олий ўқув юртларининг моддий-техника базаси кескин яхшиланди. Бунинг далили сифатида 2006 йилда Марказий Осиёда биринчи бўлиб Самарқанд давлат университети қошида Марказий Осиёдаги биринчи астрономик ўқув обсерваторияси ишга туширилганлигини айтиб ўтиш мумкин. Шунингдек, ЎзР ФА Астрономия институти ходимлари томонидан таъмирланиб, энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган телескоплар 2008 йилда Фарғона водийсидаги олий ўқув юртлари талабалари учун Андижон давлат университети қошида, 2011 йилда Ўзбекистон миллий университети талабалари учун Паркентда, 2012 йилда мустақиллигимизнинг 21 йиллиги арафасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошида ва 2015 йилда Ажиниёзий номидаги Нукус Давлат педагогика институти қошида ташкил этилган ана шундай астрономик ўқув-илмий обсерваторияларда талаба ва магистрлар учун истиқболли хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу обсерваторияларда талабалар амалий машғулотлар ўтказиб келмоқдалар, шу билар бирга битирувчилар ўзларининг битирув ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлашда ҳам ушбу обсерваторияларнинг имкониятларидан кенг кўламда фойдаланиб келмоқдалар.

Научно-образовательные обсерватории на базе вузов республики.

Бундан ташқари ЎзР ФА Астрономия институти ташаббуси билан бир неча йиллардан буён устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш йўлида Олий ўқув юртлари талаба ва магистрлари учун ўқув семинарлари ташкил қилиб келинмоқда. Бу анжуманларда талабаларга астрономик билимлар билан биргаликда ҳозирги кунда Ўзбекистонда астрономия соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб борилади. Семинар-тренинг давомида талабалар ўз таълим масканларида олган билимларини мустаҳкамлаш, астрономия соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлиш, тунги кузатув жараёнида иштирок этиш ва амалий машғулотлар ўтказиш имкониятларига эга бўладилар. Бундан ташқари битирувчи талаба ва магистрлар ўз ишларини тенгдошлари ва мутахассислар орасида муҳокама қилиб, ўзларига керакли таклиф-мулоҳазаларга эга бўлишлари ҳам мумкин.

Бу йил ҳам “Замонавий астрономиянинг долзарб муаммолари” мавзусида навбатдаги ана шундай илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда. Бу анжуман ЎзР ФА Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда ЎзР ФА “Физика-Қуёш” ИИЧБ Материалшунослик институтлари ҳамкорлигида ташкил этилган.

Ўзбекистонда таълим интеграцияси ҳамда устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш мақсадида ЎзР ФА Астрономия институти ана шундай ижобий ишларни амалга ошириб келмоқда. Амалга оширилаётган бундай ишлар Республика ёш олим ва астроном талабаларнинг келгуси илмий фаолиятлари учун катта туртки бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз.
Семинар дастури
25 апрель, душанба

16:00 гача   Республика ОЎЮлари талабаларини Астрономия институти худудида кутиб олиш. Мўлжал – Ўзгидромет, Республика Кардиология маркази

16:00   Автобусда Паркентга жўнаб кетиш

18:00   Кечки овқат ва ётоқхонага жойлашиш

20:30 - 01:30   Тунги астрономик кузатувлар

26 апрель, сешанба

07:40 - 08:20   Нонушта

08:20 - 09:00   Қатнашчиларни рўйхатга олиш

Анжуманнинг очилиши
09:00 - 09:15   Табрик сўзи
Шуҳрат Самариддинович Сирожиддинов, ЎзМУ ректори, профессор.

09:15 - 09:30   Қутлов
Ильхом Гафурович Атабаев, Материалшунослик институти директори, профессор.

09:30 - 09:40   Кириш сўзи
Шуҳрат Абдуманнапович Эгамбердиев, ЎзФА Астрономия институти директори, профессор.

Маърузалар
09:40 - 10:30   Ўрта Осиё астрономлари илмий мероси
проф. Ш.А. Эгамбердиев (ЎзФА АИ)

10:30 - 10:40   Эсдалик учун фотосуратга тушиш

10:40 - 11:00   Танаффус

11:00 - 11:50   Коинотнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси
проф. С.Н. Нуритдинов (ЎзМУ)

11:50 - 12:40   Гравитацион линзаланган квазарлар
доцент Т.А. Ахунов (ЎзМУ)

12:40 - 14:00   Тушлик

14:00 - 15:20   Катта Қуёш сандонига экскурсия

15:20 - 16:00   Юлдузлар физикаси
проф. Ш.А. Эгамбердиев (ЎзФА АИ)

16:00 - 16:20   Танаффус

16:20 - 17:00   Сферик астрономия ва планетарий дастурлари
кич.илм.ход. Қ.Х. Йўлдошев (ЎзФА АИ)

17:00 - 17:40   Қуёш тизимининг кичик сайёралари
кич.илм.ход. К.Э. Эргашев (ЎзФА АИ)

17:40 - 19:00   Дам олиш

19:00 - 20:00   Кечки овқат

20:00 - 21:30   Амалий машғулот: Юлдуз туркумлари
кич.илм.ход. И.М. Асфандияров (ЎзФА АИ)

22:00 - 01:30   Телескопда тунги амалий машғулот: Юпитер, Марс, Сатурн ва Ойни кузатиш

27 апрель, чоршанба

08:00 - 08:40   Нонушта

09:00 - 09:40   Ўзбекистонда Қуёш энергиясидан фойдаланиш истиқболлари
проф. И.Г. Атабаев (ЎзФА МИ)

09:40 - 10:20   Нейтрон юлдузлар ва қора ўралар
ф.-м.ф.н. А.А. Абдужаббаров (ЎзФА АИ)

10:20 - 10:40   Танаффус

10:40 - 12:40   Амалий машғулот: Қуёшни кузатиш

12:40 - 14:00   Тушлик

14:00 - 14:40   Астрофизик кузатув асбоблари ва детекторлари
кич.илм.ход. Қ.Х. Йўлдошев (ЎзФА АИ)

14:40 - 15:20   Астротасвирларни қайта ишлаш бўйича амалий машғулот
кич.илм.ход. Д.О. Мирзақулов (ЎзФА АИ)

15:20 - 16:00   Материянинг янги шакллари: қора модда ва қора энергия
ф.-м.ф.н. А.А. Абдужаббаров (ЎзФА АИ)

16:00 - 16:20   Танаффус

16:20 - 17:00   Фаол ядроли галактикалар ва уларни кузатиш
кич.илм.ход. Д.О. Мирзақулов (ЎзФА АИ)

17:00 - 18:00   Семинар-тренинг иштирокчилари маърузалари

19:00 - 20:00   Кечки овқат

20:00 - 20:30   Дам олиш

20:30 - 01:30   Телескопда тунги амалий машғулотлар ва кузатувлар: Галактикалар, планетар туманликлар ва юлдуз тўдаларини кузатиш

28 апрель, пайшанба

08:00 - 08:40   Нонушта

09:00 - 09:40   Астероидлардан намуналар келтиришга қаратилган космик лойиҳалар
кич.илм.ход. К.Э. Эргашев (ЎзФА АИ)

09:40 - 10:20   Ўзбекистон илмий-ўқув обсерваториялари тармоғи
кич.илм.ход. С. Турсункулов (ЎзФА АИ)

10:20 - 10:40   Танаффус

10:40 - 11:20   2016 йил 9 майда Меркурийнинг Қуёш гардишидан ўтиши
ф.-м.ф.н. Ю.А. Тиллаев (ЎзФА АИ)

11:20 - 12:00   Янги кашф этилган объект тўққизинчи сайёрами?
кич.илм.ход. Н.Е. Бердалиева (ЎзФА АИ)

12:00 - 12:40   Гравитацион тўлқинлар
кич.илм.ход. П. Таджимуратов (ЎзФА АИ)

12:40 - 14:00   Тушлик

14:00 - 14:40   Шарсимон юлдуз тўдаларининг шаклланиши
доцент И.У. Таджибаев (ЎзМУ)

14:40 - 15:20   Астрономияга оид компьютер дастурлари
ф.-м.ф.н. Ю.А. Тиллаев (ЎзФА АИ)

15:20 - 16:00   Семинар-тренинг иштирокчилари маърузалари

16:00 - 16:20   Танаффус

16:20 - 17:40   Семинар-тренинг иштирокчилари маърузалари

19:00 - 20:00   Кечки овқат

20:00 - 20:30   Дам олиш

20:30 - 01:30   Телескопда тунги амалий машғулот: рақамли астротасвирлар олиш

29 апрель, жума

08:00 - 08:40   Нонушта

09:00 - 09:40   Календарь муаммолари
ф.-м.ф.д. С.П. Ильясов (ЎзФА АИ)

09:40 - 10:20   Плутон: «Янги марралар» аппаратида олинган дастлабки натижалар
ф.-м.ф.д. С.П. Ильясов (ЎзФА АИ)

10:20 - 11:20   Семинар-тренинг иштирокчилари маърузалари

11:20 - 11:50   Анжуман қатнашчиларига сертификатлар топшириш

11:50 - 12:00   Анжуманнинг ёпилиши

12:00 - 13:00   Тушлик

13:00   Автобусда Тошкентга қайтиш

Семинар дастури
SOC/LOC
Қўмита ҳамраислари

Эгамбердиев Ш.А. - Астрономия институти директори

Сирожиддинов Ш.C. - ЎзМУ ректори

Атабаев И.Г. - Материалшунослик институти директори

Қўмита ҳамраиси ўринбосарлари

Нуритдинов С.Н. - ЎзМУ Астрономия кафедраси профессори

Ильясов С.П. - Астрономия институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

Олимжонов Б. - Материалшунослик институти директор ўринбосари

Қўмита котиблари

Маматкосимов М. - Материалшунослик институти илмий котиби

Бердалиева Н.Е. - Астрономия институти кичик илмий ходими

Қўмита аъзолари

Ахунов Т.А. - ЎзМУ Астрономия кафедраси мудири

Эргашева Р.Х. - Астрономия институти бош бухгалтери

Ташкилий қўмита

Тиллаев Ю.А. - ЎзР ФА АИ катта илмий ходими

Абдужаббаров А.А. - ЎзР ФА АИ катта илмий ходими

Турсунқулов С.Б. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Асфандияров И.М. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Йўлдашев Қ.Х. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Мирзақулов Д.О. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Эргашев К.Э. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Таджимуратов П. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Ulug’bek nomidagi Astronomiya instituti ,