Menu ...
Bizning manzil
O’zbekiston, 100052
Toshkent shahri
Astronomiya ko’chasi, 33-uy
Tel: +998 71 2358102
Faks: +998 71 2344867
E-mail: info@astrin.uz
Новый номер журнала «Фан ва турмуш»
Вышел новый номер журнала «Фан ва турмуш».

Первый номер научно-популярного журнала «Фан ва турмуш» на узбекском языке вышел в 1933г. Тираж его не превышал двух тысяч, но он сразу же завоевал любовь и уважение читателей, так как на его страницах рассказывалось о новейших достижениях мировой и отечественной науки и техники.

В 80-х годах прошлого столетия «Фан ва турмуш» пользовался огромной популярностью. Его тираж составлял более полумиллиона экземпляров, что делало журнал самым популярным изданием на «душу населения» в бывшем Союзе (на каждые три узбекские семьи приходилось по экземпляру).

С 2003г. в целях расширения читательской аудитории «Фан ва турмуш» - «Наука и жизнь Узбекистана» стал одновременно выходить и на русском языке.
О журнале
Мана, саксон йилдирки, «Фан ва турмуш» журнали халқимизни жаҳоншумул илмий янгиликлардан, мамлакатимиз олимларининг илмий тадқиқотларидан хормай-толмай хабардор қилиб келмоқда.

Журнал дастлаб 1933 йилдан Илм қўмитаси ва Ўзбекистон Давлат план комиссиясининг органи сифатида “Социалистик илм ва техника” номида нашр этила бошланган. Ойда бир марта чиқадиган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий-техника журналининг ўша йили учта, келгуси йили эса ўн иккита сони чоп этилди. Журнал 1935 йилдан “Социалистик фан ва техника” номида Ўзбекистон Фанлар комитетининг органи сифатида фаолиятини давом эттирди. 1939 йили эса унинг номи “Социалистик фан ва турмуш” деб ўзгартирилди ва Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Совети қошидаги фанлар комитетининг “ўз-ўзидан ўқиб маълумотни оширувчилар учун ўзбек тилида ойда бир марта чиқатўғон илмий журнал” бўлиб қолди. (Подробней)
1940 йил собиқ Иттифоқ Фанлар академиясининг Ўзбекистон филиали ташкил қилингач, журнал унинг таркибига киритилди. Уруш бошланганидан кейин республикамиздаги бир қанча вақтли матбуот органлари қатори журналининг чиқиши ҳам вақтинча тўхтатилди. Ниҳоят 1957 йил мартида журнал ҳозирги «Фан ва турмуш» номи билан қайта чиқа бошлади.

Ўша вақтда Ўзбекистон Фанлар академиясига атоқли олим Ҳабиб Абдуллаев президент этиб сайланган эди. Ўзбекистон Фанлар академияси нашриётининг директори Аҳмаджон Ёқубов Ҳабиб Абдуллаевга урушдан олдин нашр этиб келинган, республикадаги ягона илмий оммабоп журналини қайта тиклаш таклифи билан мурожаат этганида Ҳабиб Абдуллаев: “Маъқул, Сиз марҳамат, журнални чиқаришни ташкил этаверинг” дейди. Аҳмаджон Ёқубов бу жавобдан иккиланиб: “Ахир бу ҳақда республика раҳбариятининг рухсати керак-ку” дейди. Шунда Ҳабиб Абдуллаев: “Буёғига мен турибман, Сиз журнални бемалол чиқараверинг” дейди қатъий ишонч билан. Шу алфозда «Фан ва турмуш» журнали чиқа бошлаган.

Эсимда 1960 йилларнинг ўрталарида юқори идоранинг мажлислар залида вақтли матбуот муаллифларига бағишланган катта йиғин вақтида амалдор бир нотиқ сўзлай туриб: «Фан ва турмуш» журнали ноқонуний чиққан» деб қолди. Нотиқ сўзини тугатиши билан журналнинг масъул котиби Анвар Муҳаммадқулов минбарга кўтарилди: “Қани энди барча журналлар ҳам «Фан ва турмуш» сингари дастлаб ноқонуний чиқиб, эл-юрт меҳрини қозониб қонуний журналга айланса эди” деганида зал гулдурос қарсакдан ларзага келганди. Журнални қайта тиклаш ҳамда муҳарририят ишини ташкилий жиҳатдан йўлга қўйиш ва ижодий ривожлантиришда Ўзбекистон Фанлар академияси, хусусан, унинг ўша йиллардаги президенти Ҳабиб Абдуллаев ҳамда академик Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий, ўша даврда дунёнинг деярли барча мамлакатларига бориб келгани учун “ўзбек Магелани” номини олган машҳур жаҳонгашта профессор Ҳамидулла Ҳасанов, атоқли журналист Аҳмаджон Ёқубов катта роль ўйнади.

«Фан ва турмуш» журнали 1976-1982 йилларда ярим миллион нусхада чоп этилиб, статистик маълумотларга кўра, мамлакат журналхонлар жон бошига тўғри келиши жиҳатидан собиқ Иттифоқда биринчи ўринни эгаллаган – республиканинг ҳар 19 нафар журналхонига биттадан «Фан ва турмуш» тўғри келган. Ўша йилларда Ўрта Осиёдаги қўшни республикалардан ташқари узоқ хорижнинг 26 мамлакатидаги ватандошларимиз ҳам «Фан ва турмуш» ни мунтазам ўқиб туришди.

Журналга турли йилларда адабиётшунос, файласуф ва жамоат арбоби, Ўзбекистон илм қўмитаси раиси Отажон Ҳошим (1933-1937 йиллар), Икром Исломов (1938-1939 йиллар), академиклар: Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий (1938 йил, 1940-1941 йил майигача ҳамда 1958 йилдан то 1970 йил мартигача – умрининг охиригача), Иброҳим Муминов (1957 йил), Муҳаммаджон Ўрозбоев (1970 йил октябридан то 1971 йил майигача – умрининг охиригача), Музаффар Ҳомудхонов (1972 йил январдан то июн ойига қадар – умрининг охиригача), Ёлқин Тўрақулов (1974-1988 йиллар), Комилжон Зуфаров (1988-1992 йиллар), Мурод Шарифхўжаев (1992-2002 йиллар) Бош муҳаррирлик қилиб келишган.

Таниқли астроном олим, профессор Шуҳрат Эгамбердиев ўтган устозларни давомчиси сифатида 2002 йилдан буён журналнинг бош муҳаррири бўлиб фаолият олиб бормоқда.

«Фан ва турмуш» сўнгги йилларда ҳам мазмунан, ҳам полиграфик ижросига кўра жаҳон стандартлари даражасига кўтарилди. Айниқса, журналнинг жаҳон цивилизациясига катта ҳисса қўшган Хоразм Маъмун академияси, қадимий шаҳарларимиз, жумладан, Самарқанднинг 2750 йиллиги, Қаршининг 2700 йиллиги, Марғилоннинг 2000 йиллиги, Ўзбекистон ҳудудида қадимий одам пайдо бўлишига бағишлаб чиқарилган сонлари кўпчиликка манзур бўлди.

Журнал 2003 йилдан бошлаб ўз саҳифаларида рус тилида ҳам мақолаларни чоп этиб русий забон муштарийларни хушнуд этмоқда.

Ҳозирда журнал ўз ўқувчилари, айниқса ёш авлод қалби ва тафаккурида умумбашарий қадриятларга, фаннинг сўнгги ютуқларига асосланган замонавий дунёқарашни шакллантириш, халқимизни юксак маънавиятли, маърифатли этиш йўлида жаҳон кашфиётларини, ўзбек олимларининг илмий натижаларини кенг тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Бу сонда
Дунёни янги нурга тўлдириб
Эдуард Цой
Сафар ойи – хосиятли ой
Шайх Абдулазиз Мансур
Орбитадаги чорак асрлик зафар
Алишер Хўжаев
Ҳамалдан ҳутга қадар ёки «Деҳқон ҳисоби» тақвими
Маматқул Жўраев
Биз билган, билмаган Плутон
Собит Илёсов
Шарқ ҳаммомлари тарихидан
Геннадий Богомолов
Ёнар қўнғиз нега ёнади
Бахтиёр Холматов
Мир наполняется новым светом
Эдуард Цой
Ўн етти ёшли қиз Нобел мукофоти совриндори
Азизахон Илёсхонова
Зеленое растение – запасник энергии Солнца
Тамара Матюнина и Дилдора Юсупова
«Энигма» сирининг очилиши
 
Расшифровка тайны «Энигмы»
 
Вақт қандай ўлчанган?
Шуҳрат Эгамбердиев
Четвертьвековой триумф на орбите
Алишер Ходжаев
«Ойни кўриб рўзага киринглар...»
Шуҳрат Эгамбердиев ва Собит Илёсов
Об измерении времени, вращении Земли и многом другом
Шухрат Эгамбердиев
Ҳижрий-қамарий тақвим ойларининг эл орасидаги номлари
 
Трагедия на Гималаях
А. Носир
Из истории восточной бани
Геннадий Богомолов

Одна из статей номера посвящена межпланетной миссии «Новые горизонты», основными целями которой являются исследование формирования системы Плутона и Харона, формирования пояса Койпера, процессов, происходивших на ранних этапах эволюции Солнечной Системы.

14 июля 2015, спустя 9 лет после запуска, АМС «Новые горизонты» пролетит мимо системы «Плутон — Харон» на минимальном расстоянии 12 500 км от поверхности Плутона. В целом аппарат будет проводить наблюдения всего 9 дней, за которые соберет примерно 4,5 гигабайта информации.

Помимо научного оборудования, на борту аппарата находится капсула с небольшой частью праха первооткрывателя планеты — Клайда Уильяма Томбо.
Биз билган, билмаган Плутон
Яқин-яқингача биз Плутонга Қуёш системасининг тўққизинчи сайёраси сифатида қарар эдик. XXI аср бошларида Плутон катта сайёралар сафидан чиқариб юборилди. Нега бундай бўлди? Бу саволга жавоб бериш учун сайёраларнинг очилиш тарихи ҳақида тўхталсак. ХVIII аср охирларида астрономлар Қуёш системаси Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер ва Сатурн каби олтита сайёрадан иборат деб ҳисоблашар эди. 1781 йилда инглиз олими Вильям Гершель еттинчи сайёра – Уранни телескоп ёрдамида топди. 1820 йил парижлик астроном А. Бувар Юпитер, Сатурн ва Ураннинг координаталари ўзгариши жадвалини ўта аниқликда ҳисоблаб чиқди. Бироқ орадан ўн йиллар ўтгач, Уран олдиндан ҳисобланган ўз ўрнидан анчагина илгарилаб кетди. Астрономлар Уран ҳаракатидаги бу четлашиш, унинг орбитасидан ташқаридаги бошқа бир сайёранинг таъсири туфайли, рўй берган деган қарорга келишди. Француз математиги У. Леверье мураккаб математик масалани ҳал этиш орқали сайёранинг ўрнини аниқлаб берди. 1846 йил 23 сентябрда Берлин обсерваториясининг астрономи, профессор Галле сайёрани Леверье ҳисоблаб қўйган жойдан атиги бир градус наридан топди. Сайёрага денгиз маъбуди - Нептун номи берилди.

Қуёш тизими катта сайёралари ва кичик жисмларининг масса ва ўлчамлари: массалар Ер массаси бирликларида, орбита ўлчамлари астрономик бирликларда берилган. Кашф этилган митти сайёралар ўз орбита ўлчамларига кўра катта сайёралардан 2,5 марта, масса бўйича 300 марта кичик, шу туфайли улар “нормал” сайёралар билан "беллаша" олмайди. Графикдаги кенг белбоғнинг мавжудлиги сайёра ўз орбитасини бегона жисмлардан тозалай олишини кўрсатади.

1880 йилда инглиз астрономи Форбс Нептундан ташқари ҳам сайёра бўлиши керак деган фикрни илгари сурди. Шундан сўнг астрономлар бу сайёрани ҳам қидиришга тушишди. ХХ аср бошига келиб номаълум сайёрани қидириш билан астроном Ловелль қизиқди. Унинг ўзи ташкил этган обсерваториясидаги уринишлари бесамар кетди. Ниҳоят, узоқ давом этган машаққатли кузатишлар натижасида сайёра 1930 йилда Клайд Томбо томонидан очилди.

Клайд Уильям Томбо

Камбағал ижарачи-фермер оиласида дунёга келган Томбо 12 ёшида илк бор телескопда Ойни кузатиб астрономияга қизиқиб қолади. Мактабни тугатаётган синфдошлари мактаб хотира китобига Томбо ҳақда "У янги дунёни очади", деб ёзиб қолдиришганди. Оиласидаги моддий қийинчиликлар туфайли Томбо ўқишни давом эттира олмаган бўлсада, унинг астрономияга бўлган қизиқиши сўнмади. Ўзи мустақил равишда шишага ишлов бериб, кўзгусининг диаметри 9 дюйм (тахминан 23 см) ли телескоп ясади. У ушбу телескоп ёрдамида олинган Юпитер йўлдошлари ва Марс юзасининг тасвирларини Ловелль обсерваториясига юбориб турди. Бу тасвирлар мутахассисларда қизиқиш уйғотди.

1928 йил охирларида Ловелль обсерваториясининг директори Слайфер ҳаваскор астроном Томбони ишга таклиф қилади. У лаборант-фотограф лавозимига ишга олинади. Номаълум сайёрани қидириш узоқ давом этган машаққатли меҳнатни талаб қилди. Томбо суткасига 18 соатлаб ишлар эди. Тунлари осмонни расмга олиб, кундузлари олинган фотопластинкаларни блик-компаратор деб аталмиш ускунада синчиклаб текширарди. У номаълум сайёрани қидириш давомида 100 минглаб юлдузлар тасвирларини бир-бири билан солиштириб, янги комета ва юзлаб астероидларни кашф этди. 1930 йилнинг 18 февралида, у фотопластинкаларни текшира туриб, Эгизаклар юлдуз туркумида қўзғалмас юлдузлар орасида кичик бир хира нуқтанинг ҳаракатини сезиб қолди: бу Плутон эди. Ҳозирги замон ҳисоб-китобларига кўра, Плутоннинг диаметри 2324 километр. Сайёра Қуёш атрофини 249 йилда бир марта айланиб чиқади. Қуёшга энг яқин келиш масофаси - 29,65 а.б., энг узоқлашиш масофаси - 49.28 а.б. Плутон 1979 йилда Қуёшга нисбатан минимал масофадан ўтиб, Нептун орбитасидан ҳам ичкарига кириб келди ва 1999 йилда бу орбитадан ташқарига чиқиб кетди. Унинг массаси 0.0022 Ер массасига тенг, зичлиги - 2 г/см3. Унинг сиртидаги ўртача ҳарорат минус 230 0С га тенг. Плутон сайёраси кашф этилганидан сўнг олтмиш йилдан ортиқроқ вақт давомида Қуёш системасида бошқа катта сайёра топилмади. Олимлар Плутонни 1978 йилгача, яъни унинг йўлдоши кашф этилгунига қадар нақадар кичик эканлигини билишмаган эди. Харон – Плутоннинг беш йўлдошидан энг йириги, у унча катта бўлмай, диаметри атиги 1212 километр. Лекин Плутон билан солиштирилганда улкандек туюлади. Харонни биз Плутон йўлдоши деб ҳисобласак-да, аслида у қўшалоқ объектнинг биридир. Бу объектнинг атрофида 4 та йўлдош ҳаракатланади. Плутон ерости дунёсининг маъбуди шарафига номланган ва у етмиш йилдан ортиқ мактабларда тўққизинчи сайёра деб ўқитилган. Йигирманчи аср охиригача Плутон ҳақида билганларимиз ана шулардан иборат эди.

Сўнгги тадқиқотлар Плутон ва Хароннинг қўшалоқ сайёра тизими эканлигини кўрсатди. Бу тизим атрофида 4 та йўлдош ҳаракатланади.

Плутон етмиш олти йил давомида тўққизинчи катта сайёра деб ҳисоблаб келинди. Осмондаги ушбу митти нуқтанинг ўзи аслида қандай? Ҳозир биз йигирма йил аввалгига қараганда Плутон ҳақида кўп нарса биламиз. ХХ аср охирига келиб катта сайёралар чегарасидан ташқарида ҳам белбоғи топилди. Бу белбоққа «Койпер белбоғи» деб ном берилган. Белбоғнинг мавжудлиги ҳақида илк бор 1949 йилда инглиз астрономи Кеннет Эжворт ва 1951 йилда америкалик астроном Жерард Койпер башорат қилишган эди. Уларнинг фикрича, бу белбоғ гигант сайёралардан 35-50 а.б. узоқликда жойлашган бўлиб, у астероидлар ва кометалардан иборат. 1992 йилдан бошлаб шу белбоғда янги объектлар очила бошлади. 2000 йилга келиб мазкур объектларининг сони 300 та га яқинлашди. Астрономларда Плутон ёки ундан ҳам каттароқ объектлар бормикин, деган савол туғилди. Етмиш йиллар аввал Томбо Плутонни ўрганганидек, америкалик астроном Марк Броун ҳам янада каттароқ ўлжани қўлга киритиш илинжида осмонда ов қилди.

Ниҳоят, 2003 йилда, худди Томбо Плутонни очганидек, Марк Броун ҳам Нептун ортидаги дастлабки янги объектни кашф этди. Аввалида норасмий равишда "Зена" деб аталган, тартиб рақами 2003 UB313 бўлган ушбу объектга Броун ва унинг командаси қадимги юнон мифологиясидаги рақобат маъбуди Эрида номини беришди. Хаббл Космик телескопида ўтказилган кузатувлар Эриданинг диаметри Плутонникидан каттароқ - 2400 км эканини кўрсатди. Эрида Плутондан уч марта оғирроқ ва унга қараганда Қуёшдан уч марта узоқда жойлашган экан. Плутон ёлғиз эмас эди, лекин энди уни Эриданинг параметрлари «босиб» қўйди. Бундан ташқари, Эрида қаторида очилган объектлардан 2009 FY9, 2003 L61, Седна, Квавар каби осмон жисмлари ҳам катталиги жиҳатдан Плутондан қолишмди. Плутон ўз массаси ва орбитал хусусиятларига кўра ўлчами бўйича улардан 2,5 марта, масса бўйича 300 марта ортиқ ва “демаркация” белбоғи билан ажралиб турадиган “нормал” сайёралар билан "беллаша" олмас эди ва унинг сайёра мақомида қолиши янада кучли шубҳа остида қола бошлади.

Очилаётган осмон жисмларининг бари сайёралар сингари Қуёш атрофида тўғри йўналишда, узунчоқ эллиптик орбита бўйлаб ҳаракатланади. Уларни астероид ёки комета деб аташ жуда қийин, чунки янги очилаётган жисмларнинг диаметри анча катта ̶ 100-800 км ни ташкил қилади. Сўнгги охирги тадқиқотлар натижасига кўра, бу белбоғда диаметри 100 км дан ортиқ бўлган 70 000 дан зиёд объект бўлиши мумкин. Дунё астрономлари орасида бу объектлар ҳам сайёралар сафига қўшиладими, деган савол пайдо бўлди.

Плутоннингўз ўқи атрофида айланиши давомида олинган тасвирлар

Халқаро Астрономия Иттифоқи (ХАИ) бу саволга жавоб излаш мақсадида гарвардлик профессор Оуэн Жингерих бошчилигида махсус ишчи гуруҳини тузди. Таркибига астрономлар, тарихчилар ва ёзувчилар кирган ишчи гуруҳ икки йил давомида изланиш олиб бориб, қуйидаги таклиф киритди. Сайёралар сони 12 тага етказилиб, улар икки гуруҳга бўлиниши лозим. «Классик» сайёралар деб аталмиш биринчи гуруҳга Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун ва энг катта астероид Церера киради. «Плутонийлар» деб аталувчи иккинчи гуруҳга Плутон, Эрида нептунорти объектлари кириши керак.

Лекин ХАИ Комиссияси бошқача таклифни ўртага ташлади. 2006 йил 24 августда Халқаро Астрономик Жамиятнинг Прагада 2500 дан ортиқ астроном иштрокида ўтган XVI Бош Ассамблеясининг охирги иш кунида Қуёш системаси жисмларининг янги мақоми бўйича ХАИ Комиссияси таклифи учун овоз берилди. Овоз бериш натижаларига кўра эндиликда осмон жисмлари қуйидагича таърифланади:

1. Сайёра - Қуёш атрофида айланувчи осмон жисми. Шарсимон шаклда бўлиши керак ёки бу шаклни эгаллаши учун етарлича катта ва массив бўлиши, ҳамда ўз орбитаси яқинида ўлчами уникига яқин жисм бўлмаслиги керак. Сайёралар сони 8 та: Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун. Бу гуруҳга «классик сайёралар» номи берилди.

2. Митти сайёра - Қуёш атрофида айланувчи осмон жисми бўлиб, орбитаси яқинида ўлчами уникига ўхшаш жисм бўлиши мумкин. Митти сайёралар Плутонга ўхшаш бўлиб, уларнинг энг йириги Эридадир. Плутон, Харон, Церера ва Седна ҳам ушбу оила вакиллари деб ҳисобланди. Митти сайёраларга нептунорти объектлари номи берилган.

3. Қуёш системасининг бошқа объектлари - Қуёш атрофида айланувчи барча жисмлар. Улар «Қуёш системасининг кичик жисмлари» деб аталади. Ҳозирча буларга Марс ва Юпитер сайёралари оралиғида ҳаракатланувчи, сони 600 мингдан ошиб кетган астероидлар, кометалар ва нептунорти объектларидан бошқа осмон жисмлари киради. Булар орасида 2009 йилда Ўзбекистонда очилган “Самарқанд” астероиди ҳам бор.

Ҳа, Плутон энди катта сайёралар сафидан чиқарилди! Инсон асрлар давомида кўкка интилиб яшаб, ўзининг Коинот ҳақидаги билимларини ошира борди. Сайёралар, кометалар ва астероидларни кашф қилди, Ер атрофидаги яқин космосни забт этди, Ойга парвоз қилди. ХХ аср сўнгида яна бир буюк кашфиёт қилинди: Қуёш тизимидан ташқарида, бошқа юлдузлар атрофида айланувчи сайёралар – экзосайёралар топилди. Буюк поляк олими Николай Коперник ўзининг гелиоцентрик тизимида Олам марказида Қуёш жойлашган, унинг атрофида барча сайёралар, жумладан Ер ҳам айланади, юлдузлар эса Қуёшдан бир ҳил масофада жойлашган, деб ўқтирган эди. Жордано Бруно Коперник таълимотини ривожлантириб, юлдузлар Қуёшдан турли масофаларда жойлашган, улар ҳам Қуёшга ўхшаб кучли нур тарқатади, уларнинг атрофида ҳам сайёралар айланади, ўша сайёраларда ҳам одам яшаши мумкин, деган эди. Бруно башорати тўғри бўлиб чиқди. ХХ аср охирларига келиб ўнлаб экзосайёралар топилди. Ушбу сайёралар телескопда кўринмаса-да, уларнинг мавжудлигини сайёра она юлдузининг тебранувчан ҳаракатидан билиш мумкин эди. 2009 йилда экзосайёраларни кузатишга мўлжалланган "Кеплер" космик телескопи учирилди. Унинг ёрдамида 1000 дан ортиқ экзосайёра топилди. Уларни излашда турли усуллар қўлланилди. Топилган сайёраларнинг аксарияти ўз она юлдузига яқин жойлашган юқори ҳароратли гигант сайёралар - "қайноқ Юпитерлар" бўлиб чиқди. Ва ниҳоят, 2009 йил апрелида экзосайёраларнинг илк кашфиётчиси Мишел Майор бошқарган халқаро астрономлар гуруҳи Глизе 581 юлдузидаги “е” сайёрани очди. Бу сайёра бизга маълум экзосайёраларнинг энг енгили бўлиб чиқди. Ҳисоб-китобларга қараганда, унинг массаси Ер массасидан икки марта кичикроқ экан. Бундан ташқари, Глизе 581 юлдуз тизимидаги “d” сайёраси илк бор 2007 йилда топилган бўлиб, орбитаси аниқлангандан кейин “яшаш зонаси”га тушди. Бунинг маъноси шуки, бу сайёрада очиқ ҳолдаги сув океанлар мавжуд бўлиши мумкин. 2012 йил 22 февралда Гарвард – Смитсон астрофизика маркази олимлари Ердан 40 ёруғлик йили узоқликда сувдан ташкил топган GJ 1214 b экзосайёрасини топишди. Ниҳоят, 2014 йилда очилган Кеpler-186F экзосайёраси Ердан бироз каттароқ дастлабки сайёра бўлиб қолди. У ўз она юлдузидан "яшаш зонаси" деб аталувчи масофада жойлашган. Бу масофада сайёра сиртидаги сув суюқ ҳолатда бўлади. Мазкур сайёра Ердан 490 ёруғлик йили масофада жойлашган. Энг сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, Сомон йўли деб аталмиш Галактикамиздаги экзосайёралар сони 100 милиарддан ошар экан. Улардан 5-20 миллиарди “ерсимон” сайёралар бўлиши мумкин.

Рассом тасаввуридаги Плутон

Бу кашфиётлардан илҳомланган инсоният энди ўзини Қуёш тизимидаги сайёраларга, аввало, Марсга парвоз этишда синаб кўрмоқчи. Марсга бўлажак дастлабки парвозлар борса келмас парвозлар бўлса-да, бу ҳақда эълон бўлиши биланоқ, сайёрага парвоз қилишни хоҳловчилар сони 10 минг кишидан ошиб кетди. Инсоният Қуёш тизимининг чеккасига бора оладими, йўқми, буни билмаймиз. Лекин, бир инсон йўлга чиқиб бўлди. 2006 йилда Клайд Томбо таваллудиниг 100 йиллиги шарафига «Янги горизонтлар» космик кемаси учирилди. Кема бортида Плутонни кашф этган Клайд Томбонинг ҳоки солинган қутича бор.

Томбо тўқсонинчи йиллар охирида, 93 ёшда вафот этди. Ҳозир унинг ҳоки космик кемада Плутонга қараб учиб кетмоқда. Ҳақиқатан, бу маълумот барчани ҳаяжонга солади. Наҳотки, у ўшанда – 1930 йилда Плутонни кашф этганида, ўзи Плутонга учиб боришини тасаввур қилган бўлса? Бу парвоз сайёрани кашф этган инсон хотирасига бўлган чуқур ҳурматдир. “Янги горизонтлар” аппарати 2015 йил 14 июлда Плутонга етиб боради. Ўн йиллик парвоздан сўнг «Янги горизонтлар» да Плутонни ўрганиш учун атиги бир неча ойгина вақт қолади. Асбоб-ускуналар Плутонга ултрабинафша диапазонида қарашга, атмосферасининг юқори қатламларидан чанг йиғиш ва сайёрада магнитосфера бор-йўқлигини аниқлаш учун Қуёш шамолининг зарядланган заррачалари параметрларини ўлчаш имконини беради. Шундан сўнг, «Янги горизонтлар» Плутонни тарк этиб, номаълум юлдуз сари йўл олади. Худди 85 аввал Плутоннинг мавжудлигини билмаганимиздек, кеманинг қаерга боришини ҳам билмаймиз.

Собит Илёсов. ЎзР ФА Астрономия институти.
Ulug’bek nomidagi Astronomiya instituti ,