Menu ...
Bizning manzil
O’zbekiston, 100052
Toshkent shahri
Astronomiya ko’chasi, 33-uy
Tel: +998 71 235-81-02
Faks: +998 71 234-48-67
E-mail: info@astrin.uz
ВАТАНДОШ КОСМОНАВТЛАРИМИЗ

Джанибеков Владимир Александрович 1942 йил 13 майда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Искандар қишлоғида туғилган. 1960 йилда Тошкент cуворовчилар ҳарбий билим юртини олтин медаль билан тугатган.

У 1970 йилда космонавтлар тайёрлаш Марка- зининг отрядига қабул қилинган. «Салют» русумли орбитал станцияларда кема командири ва «Союз» русумли кемаларда учишга тайёргарликнинг тўлиқ курсларини ўтган.

1985 йилда «Салют‑7» станциясида вужудга келган носозликлар сабабли унинг фаолияти тўхтаб қолган. У мунтазам равишда пасайиб борар ва Ерга қулаши мумкин эди. Бошқарувсиз қолган станция- нинг қулаши СССРнинг космик пойгадаги обрўси- га салбий таъсир қилиши ва, энг муҳими, у Ғарбий Европа, АҚШ ёки Япониянинг аҳоли яшайдиган ҳу- дудларига қулаши эҳтимоли бор эди. Шунинг учун станцияни қайта ишга туширишга уриниб кўришга қарор қилинди. Бу ишни амалга ошириш учун 1985 йилнинг 6 июнида станцияга «Союз Т‑13» русумли космик кемада Владимир Джанибеков ва Виктор Са- винихлар юборилди. Джанибеков шу вақтга қадар тўртта космик парвозни амалга оширган ва космик аппаратларни бошқаришда маълум тажриба орттир- ган эди. У «Союз Т‑13» кемасини қўлда бошқариб, ўчиб қолган станция билан уланишдек ўта мураккаб операцияни муваффақиятли амалга оширди. Бортдаги электр таъминоти тизимлари ўчганлиги нати- жасида унинг бўлинмалари музлаб ётган эди. Бир неча кунлик тинимсиз олиб борилган ишлар ўз са- марасини берди: электр таъминотини назорат қи- лиш тизимидаги носозликлар аниқланиб, бартараф этилди. Шундан сўнг космонавтлар станциянинг тизимларини қуёш батареяларига улаб, унинг иш фаолиятини тиклашга муваффақ бўлишди.

Владимир Джанибеков – СССР космонавт- учувчи- си (1978), икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1978, 1981), авиация генерал-майори (1985). Умумий парвозда бўлган вақт давомийлиги 145 кун 15 соат 58 дақиқани ташкил қилади. Икки марта очиқ космосга чиқишнинг умумий давомийлиги 8 соату 34 дақиқа бўлган

«Салют‑7» станцияси ишини муваффақият- ли қайта тиклаганликлари учун Владимир Джа- нибеков «Ленин» ордени билан тақдирланди, борт муҳандиси В. Савиних эса иккинчи марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлди.

Табиат Владимир Джанибековга турли соҳаларда истеъдод ато этган. У мак- табда ўқиб юрган йилларда рассом- чилик, астрономия, енгил атлетика, қиличбозлик, кураш, оғир атлетика билан шуғулланишни яхши кўрарди, енгил вазн тоифасидаги ёшлар ўртаси- да штанга кўтариш бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Виктор Савиных, Алексей Леонов ва Владимир Джанибековлар Ю.А. Гагарин номидаги космонавтларни тайёрлаш марказида, 1985 й.

В.А. Джанибеков Россия рассом- лари жамиятининг аъзоси. Унинг эскиз- лари бўйича бир нечта совет ва америка почта маркалари, унинг дизайни бўйича чекланган миқдорда бир нечта қўл соат- лари моделлари ҳам чиқарилган.

В.А. Джанибеков Томск давлат университетининг фахрий доктори, Гагарин, Калуга, Черкесск (Россия), Аркалик, Жезказган (Қозоғистон), Чир- чиқ (Ўзбекистон), Хьюстон (АҚШ), Улан-Батор (Мўғулистон) шаҳарлари- нинг фахрий фуқаросидир. Ўзбекистон- даги Ширин шаҳридаги 3-ўрта мактаб ҳамда 3170 рақамли кичик сайёрага Джанибеков номи берилган.

1981 йилда космосга парвозни амалга ошир- ганидан сўнг Владимир Джанибеков иккинчи мар- та Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Ватандошимизнинг бундай муваффақи- ятидан фахрланган ўзбекистонликлар унинг но- мини улуғлаш мақсадида Тошкент марказидаги Космонавтлар хиёбонида унинг бронза бюстини ўрнатишган.

«Союз-7» станцияси космонавтлари - Григорий Гречко ва Владимир Джанибековларнинг парвоздан қайтган пайти, 1985 й.


Камол Мўминов.
ЎзР ФА Астрономия институти.
Ulug’bek nomidagi Astronomiya instituti,