Menu ...
Bizning manzil
O’zbekiston, 100052
Toshkent shahri
Astronomiya ko’chasi, 33-uy
Tel: +998 71 235-81-02
Faks: +998 71 234-48-67
E-mail: info@astrin.uz
ВАТАНДОШ КОСМОНАВТЛАРИМИЗ

Шарипов Солижон Шокирович 1964 йил 24 августда Қирғизистоннинг Ўш вилояти- даги Ўзган шаҳрида туғилган. 1982 йил- да Андижон ўрта махсус касб-ҳунар билим юртини тугатган. 1987 йилда Харьков олий ҳарбий авиация билим юртини тугатиб, учувчи-муҳандис дипломи- ни олган. 1987‑1990 йилларда у Тоқмоқ шаҳридаги Ўрта Осиё ҳарбий округи ҳаво кучлари авиацияси кадрлар тайёрлаш Марказида учувчи инструктор бўлиб ишлаган.

1990 йилда Ю.А. Гагарин номидаги Космо- навтлар тайёрлаш марказининг отрядига қабул қи- линган. «Союз ТМ» русумли космик кема команди- ри ҳамда «Мир» орбитал станциясида парвозларга космик тайёргарлик бўйича тўлиқ курсларни ўтган.

Лерой Чиао ва Солижон Шарипов. Халқаро космик станцияга 10-экспедиция

1997 йил ёзида Солижон Шарипов Амери- канинг кўп марта фойдаланиладиган Space Shuttle космик кемаси бортида парвозга тайёргарлик кўриш учун АҚШга борди. 1998 йил январида у «Endeavour» космик кемасида 8 кун 19 соат давом этган биринчи парвозини амалга оширди. Парвоз пайтида Shuttle билан Россиянинг «Мир» орбитал станциясининг туташиши амалга оширилган.

Солижон Шарипов «Союз ТМА-5» космик кемаси командири ва Халқаро космик станциядаги 10 та асосий экспедициянинг борт муҳандиси си- фатида иккинчи космик парвозини амалга ошир- ди. 2004 йил 14 октябрдан 2005 йил 25 апрелгача бўлган даврда у 192 кун давомида космосда бўлди. Парвоз даврида Солижон Шарипов икки марта очиқ фазога чиққан.

Солижон Шарипов АҚШлик астронавтлар билан

Россия Федерацияси Президентининг 2005 йил 13 сентябрдаги фармони билан Шариповга халқаро космик парвозни муваффақиятли амалга оширгани ва унда кўрсатган жасорати ҳамда қаҳра- монлиги учун Россия Федерацияси Қаҳрамони ун- вони берилди.

Солижон Шарипов Шавкат Воҳидов билан Шаттлда парвози олдидан. Канаверал яримороли, АҚШ.
Американинг кўп марта фойдаланиладиган Space Shuttle космик кемасининг Россия «МИР» станцияси билан туташиши олдидан.

Солижон Шарипов Ўш университетининг фахрий профессори. У Қирғизистон Қаҳрамони «Олтин юлдуз» медали, Ўзбекистон Республика- сининг «Буюк хизматлари учун» ва «Амир Темур» орденлари ҳамда НАСАнинг «Космик парвоз учун» медали билан тақдирланган.

Феруз Воҳидов.
Академик Воҳидов номидаги
Ҳалқаро аэрокосмик жамғарма.
Ulug’bek nomidagi Astronomiya instituti,